Илмонийлик моҳияти ва Исломнинг у ҳақдаги ҳукми

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Илмонийлик моҳияти ва Исломнинг у ҳақдаги ҳукми

Баъзилар – илмонийлик инсонларга бир хил назарда қарайди, унинг бошқаруви остида ҳамма бахтли-саодатли яшайди, дея уни безаб кўрсатишга уринишади ҳамда илмонийлик динга зид келмайди, деган гапда қаттиқ туриб олишади. Шу боис, бундай кимсалардан бири «мен илмоний мусулмонман», деб чиқди!

Хўш, илмонийлик нима ўзи, унинг моҳияти ва Исломдаги ҳукми қандай?!

Ҳар қандай истилоҳни билиш учун албатта унга тариф берган аҳлига мурожаат қилмоқ лозим. Токи, бирор кимса унга ўзининг нафс-ҳавосидан келиб чиқиб таъриф бермасин. Шунинг учун илмонийлик истилоҳининг ўз аҳли қомусларига тўхталамиз. Чунки уни бошқаларга нисбатан ўшалар яхши билишади, уни ўшалар тариф бериб, терминга айлантирганлар.

Масалан, «Британия энциклопедияси» китобида илмонийликни «Одамларни чалғитишга ва уларни охират ташвишидан бу дунё ташвиши томон йўналтиришга қаратилган ижтимоий ҳаракат», дейилган.

«Оксфорд луғати» китобида илмонийликка «Дунёвийлик ва моддийликдир, динийлик ҳам, руҳийлик ҳам эмас. У нодиний-атеистик тарбия ёки атеистик мусиқа, атеистик ҳокимият ва черковга қарши бўлган ҳукумат кабидир», дея изоҳ берилган.

«Инглиз тилининг учинчи янги халқаро қомуси» китобида илмонийлик ҳақида бундай дейилган: «Илмонийлик дин ёки диний қарашлар ҳукуматга аралашмаслиги керак деган принципга, ёки шу фикрни қасддан чиқариб ташланмаслиги керак, деган тамойилга асосланган ҳаётдаги йўналишдир ёки ўзига хос нарсадир, масалан, ҳукуматдаги соф атеистик сиёсат каби».

Британиялик шарқшунос Жон Артур ўзининг «Яқин Шарқдаги дин» китобида бундай дейди: «Моддий материализм, инсонпарварлик, табиий ва сунъий таълимот, буларнинг барчаси атеизм кўринишларидир. Атеизм Европа ва Америкага хос алоҳида сифат бўлса-да, аммо унинг кўринишлари Яқин Шарқда ҳам мавжуд ва у ерда ҳеч қандай фалсафий ёки адабий характерга эга эмас. Унинг асосий модели Туркия республикасида динни давлатдан ажратишдир».

Мусулмон фарзандларнинг замонавий ёзувларида илмонийликка «динни давлатдан ажратиш», деб таъриф берилган. Аммо бу таърифдан илмонийликнинг тўғри ва тўлиқ маъноси чиқмайди. Чунки унинг маъноси давлатнигина эмас, шахслар ва уларнинг турмуш тарзини ҳам ифодалаб, бу турмуш тарзи баъзан давлатга бевосита алоқаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун илмонийликни динни ҳаётдан ажратиш, десак, шу тўғри маъно бўлади. Яъни, бу хоҳ давлат, хоҳ жамият бўлсин, ҳаётни диндан бошқа нарса устига қуришни англатган бўлади. Илмонийлик моҳияти мана шу. Хўш, унинг Исломдаги ҳукми қандай?

Шубҳасиз, илмонийлик Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа аҳкомлар билан ҳукм юритишдир. Ҳаётни диндан бошқа нарса устига қуриш маъноси ҳам мана шу. Қолаверса, бу жоҳилият-динсизлик тузуми бўлиб, унга эътиқод қилган кимсага Ислом доирасида ўрин йўқ. Жоҳилият муайян замондаги уммат эмас. Балки Аллоҳ Таолога итоат қилишдан, унинг мустаҳкам шариати ва сиротул мустақимида юришдан оғиб, раҳбарларга ва нафс шариатига итоат қилган ҳар бир авлодга тегишлидир.

Тобароний «Мўъжамул Кабир»да Ибн Аббос Gдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар:

«أَبْغَضُ النَّاسِ إِلَى اللَّهِ مُبْتَغٍ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ»

«Аллоҳга энг ёқмаган кимса, Исломдан жоҳилият қонунини қидирган кимсадир». Росулуллоҳ ﷺ бу билан жоҳилиятнинг Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаган ҳар бир кимсага тегишли сифат эканини, унинг Исломдан олдинги замонга хос эмаслигини баён қиляптилар. Чунки мусулмон Аллоҳ Субҳанаҳу билан Росули ﷺга ҳаётнинг ҳамма ишларида тўлиқ итоат қилишга буюрилган. Мана, имом муфассир Ибн Касир ] Аллоҳ Таолонинг

﴿فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ﴾

«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»   [Нисо 65]

деган каломини бундай тафсир қилади: «Аллоҳ Таоло бирор кишининг то ҳамма ишларида Росулуллоҳни ҳоким қилмагунича мўмин бўлолмаслигини, чунки ул зот ҳукм қилган нарсага зоҳирда ҳам, ботинда ҳам бўйсунмоқ лозим бўлган ҳақ эканини Ўзининг муқаддас улуғ номига қасам ичиб айтмоқда. Шунинг учун кейин

﴿ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً﴾

«… Кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]

деди. Яъни, қачон улар сизни ботиний ишларида ҳакам қилсалар, сиз чиқарган ҳукмда ҳеч қандай танглик кўрмайдилар ва унга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам бўйсуниб, бош тортмасдан, тортишувсиз тўлиқ таслим бўладилар, демакдир».

Баъзилар илмонийлик Исломга зид эмас, деган ўйда шубҳа уйғотмоқда. Бунга нисбатан айтар сўзимиз: илмонийлик куфр ва жоҳилият тузуми экан, мана шунинг ўзи демократик илмонийлик Аллоҳнинг борлигини инкор этмайди ва ибодат маросимлари адо этилишини тақиқламайди, деган дастакни ботилга чиқаради. Баъзилар бундай дейишади: «Айрим илмонийлар икки шаҳодатни айтадилар, намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қиладилар, қандай қилиб уларни динсизга чиқариш мумкин?!». Гап шундаки, бу гапни айтаётганларнинг ўзи – агар улар ҳақида тўғри гумонда бўлсак – Ислом ақидаси моҳиятини ҳам, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳнинг моҳиятини ҳам, илмонийлик тарихини ҳам тушунишмайди. Ислом даъвати тарихи ва ундаги ботилга қарши кураш, айни шубҳани тарқатиб юрганларга кескин жавобдир. Шу ўринда биз ушбу саволларни ўртага ташлаймиз: Илмонийлик тарафдорлари биз ибодатларга рухсат бериб қўйганмиз, дея Аллоҳга миннат қилишаётган экан, у ҳолда, Росулуллоҳ ﷺ ва саҳобаи киромлар – жоҳилиятдагиларнинг фақат тилда ла илаҳа иллаллоҳ, деб, ибодат қилиб қўйишлари учунгина йигирма уч йил тинимсиз машаққатлар, урушлар, жиҳодларни бошдан кечирибдилар-да, фақат шунинг учун Қуръони Каримда шунча йил уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчи оятлар нозил бўлибди-да?! Қурайшнинг – эй Муҳаммад, сен бизнинг илоҳимизга бир йил ибодат қил, биз сенинг илоҳинга бир йил ибодат қилайлик, деган гапи билан илмонийларнинг биз масжидда Аллоҳга ибодат қиламиз, ҳокимиятда ва парламентда эса, Аллоҳдан бошқасига итоат қиламиз, деган гаплари ўртасида фарқ борми?! Бу гап, жоҳилиятдаги Қурайшнинг бўлиниши замон билан боғлиқ эди, ҳозирги илмонийлар бўлиниши маконий ва обьективдир, деган гапнинг айнан ўзи эмасми?!

Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً﴾

«Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир»  [Бақара 208]

Ушбу оятдаги في السلم Исломга дейишдан мурод Исломнинг ҳамма тузум ва аҳкомларидир. Сўзимиз ниҳоясида шуни холис айтмоқчимизки, илмонийлик худди демократия каби куфрдир, уни татбиқ қилиш ёки унга даъват қилиш ҳам куфрдир.

Иброҳим Усмон Абу Халил

Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан

Total Views: 1175 ,

Добавить комментарий

Сенатнинг Трампни айбдор деб топишига бўлган умиди сўнди

Сенатнинг Трампни айбдор деб топишига бўлган умиди сўнди 30 январь...

Закрыть