Ихвонул Муслимин жамоаси Миср режимига қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши эвазига жарима тўламоқчи

Ихвонул Муслимин жамоаси Миср режимига қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши эвазига жарима тўламоқчи

Арабийя веб-сайтининг 2019 йил 21 августдаги хабарида айтилишича, Ихвонул Муслимин жамоаси аъзолари ташаббус билан чиқиб, Миср режимидан ўзининг қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши эвазига ҳар бири учун беш минг доллар жарима тўлашга ҳамда улар даъват ва сиёсий фаолиятини тўхтатишларига тайёр эканликларини билдиришган эди. Уларнинг талабига жавобан эса, жамоа бош муршиди ва ташкилотнинг халқаро масалалари бўйича бош котиби Иброҳим Мунир бундай деди: «Жамоамиз уларни сафимизга қўшилишини талаб қилмаган ва қамоққа ҳам ташламаган, ким жамоадан воз кечгиси келса, марҳамат-воз кечаверсин». Бу баёнот Ихвон жамоаси катталарини ларзага келтирди, қамоқдаги ва хорижга қочиб чиққан аъзоларини ғазаблантирди. Иброҳим Мунир «Жамоамиз уларга – агар бу уларнинг манфаатига хизмат қилса – ўлган президент Жамол Абдунносирнинг рухсатини берди», дея қўшимча қилди. Сўнг Ихвон жамоасининг қамоқдаги ўз аъзолари талабини ташкилот сифатида рад этганини эълон қилди. Мунирнинг бу баёноти Ихвоннинг Миср ичкариси ва ташқарисидаги аъзолари орасида қаттиқ норозилк пайдо қилди. Барчалари «биз сенга эргашдик, айтганингни қилдик, сен биздан воз кечдинг», дейишди.

Абдунносир рухсати, деган нарса эскидан мавжуд. Яъни, Ихвон аъзоларидан бири ўша пайтдаги муршид Ҳасан Ҳузайбийдан бундай дея фатво сўрайди: Қамоқлардаги кўпчилик аъзоларимиз қамоқдан чиқариши, қувғиндан ва қийноқлардан ҳимоя қилиши учун Жамол Абдунносирни қўллаб-қувватлашмоқчи, даъватни унинг рухсати билан қилишмоқчи, шунга фатво беринг. Шунда Ҳузайбий бунга рози бўлмай, «даъват рухсатга қарамайди, даъватчилар азимага амал қилишсин, рухсатга эмас, рухсатга заифлар амал қилади», деб жавоб қилади. Бироқ Ихвон жамоасининг аксар раҳбарлари ва аъзолари жамоадан чиқиб, Жамол Абдунносирни қўллаб-қувватлайди ва бунинг эвазига қамоқдан чиқишади. Ўшандан бери ихвончилар орасида «Абдунносирча рухсат», деган нарса пайдо бўлган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ташаббус эълон этилишидан бир соат ўтиб, Ихвон жамоасининг Туркияда қочқинликда яшовчи матбуот котиби Талъат Фаҳмий баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Миср режими улар билан музокара олиб боришни, уларнинг ташаббусига рози бўлиш ёки раҳбарлари билан ўтириб, уларни озод этишни муҳокама қилишни рад этган. У – Миср режими жамоамизнинг музокара уринишлари олдидан эшикларни беркитиб олди, бизга қулоқ солиш ёки биз билан учрашишни истамади, дея қўшимча қилди.

Total Views: 83 ,

Добавить комментарий

Ливан бош муфтийси ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди

Ливан бош муфтийси ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди Ҳозирда...

Закрыть