Игорь Зубов: ИШИД жангарилари номаълум вертолётларда Покистондан Тожикистон чегарасига етказилмоқда

Игорь Зубов: ИШИД жангарилари номаълум вертолётларда Покистондан Тожикистон чегарасига етказилмоқда

ИШИД жангарилари номаълум вертолётларда Покистондан Тожикистон чегарасига — Россиянинг жанубий сарҳадлари томонга етказилмоқда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Кенг кўламли провокациялар уюштирилиши режалаштирилаётгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу Россияга кўплаб қочоқлар йўл олиши ва бошқа нохуш асоратларга олиб келиши мумкин», —  огоҳлантирган Зубов.

Шунингдек, Зубов Ўзбекистон ва Тожикистондан мамлакатга келаётганлар алоҳида эътибор талаб қилишини билдирди.

«Уларда қонунларга риоя этиш даражаси анча ошган. Шундай бўлса ҳам, ҳатти-ҳаракатлари ва дунёқарашлари кучайтирилган эътиборимизни талаб қилади», — деди Россия ички ишлар вазири ўринбосари.

Total Views: 497 ,

Добавить комментарий

Сурияга 600 га яқин АҚШ ҳарбийлари етиб келди

Сурияга 600 га яқин АҚШ ҳарбийлари етиб келди Суриянинг Фурот...

Закрыть