Идлиб вилоятида «конституциямиз Қуръондир» номли халқ намойишлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Идлиб вилоятида «конституциямиз Қуръондир» номли халқ намойишлари

Идлиб вилоятининг бир неча вилоятларида жума куни «Конституциямиз Қуръондир» номи остида намойишлар бўлиб ўтди. Уларда асосан конституциявий комиссияни рад этиш ва режимни ағдариш чақириқлари янгради. Шимолий Идлибнинг Дайри Ҳассон шаҳарчасида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари «Йўқолсин инсон ўйлаб топган конституция, яшасин исломий ақидага асосланган конституция» шиори остида намойиш ўтказишди. Улар намойиш шиорлари орқали ушбуларни таъкидлашди: Инсон ўйлаб топган конституция бизнинг бахтсизлигимиз ва ёмон яшашимизнинг сабабчисидир. Конституциявий комиссия Ғарбнинг Шом қўзғолонини йўқ қилишга қаратилган сиёсий қуролидир. Шунингдек, қонхўр режим учун трассаларни очиб бериш гуруҳлар етакчилари билан давлатлар ўртасидаги тил бириктирув бўлиб, бундан бизни режимнинг тузоғига тушириш қасд қилинган. Сармадо жамлоғида ўтказилган намойишда қуйидаги мазмунда сўзлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди: конституцияни ўзгартириб қўйиш, ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки у инсон томонидан ўйлаб топилган:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»  [Тоҳа 124]

Сурия-Туркия чегараси яқинидаги Ғарбий Атма жамлоғида Шаймо Мутайрий масжиди олдидаги намойишда ҳам «Йўқолсин инсон ўйлаб топган конституция», шиори янгради. Унда конституциявий комиссия динсизлик билан, Аллоҳдан бошқанинг қонуни билан бошқариши, бизнинг конституциямиз эса, Халифалик давлатида Роббимиз қонунларига асосланиши ифодаланган плакатлар кўтариб чиқилди. Идлиб вилоятининг шимолий ғарбида Арманаз шаҳри аҳли ҳам намойиш уюштирди. Намойишчилар Конституциявий комиссия бизга мансуб эмас мазмунидаги диққатни жалб қилувчи сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди. Шу нуқтаи назарда, Ғарбий Ҳалаб яқинидаги Саҳора шаҳарчасида ҳам намойишчилар холис мужоҳидларга мурожаат қилиб, сизни Уммат кутмоқда, бас, конституциявий комиссия фитналарига нисбатан ўз позициянгизни белгилаб олинг, мақсадингиз режимни ағдариш ва ақидангиз тўридан балқиб чиққан конституцияни татбиқ этиш бўлсин, дедилар. Идлибда бир неча ҳафтадан буён минглаб одам иштирокида халқ намойишлари давом этмоқда. Айни намойишлардан бирида намойишчилар Сурия-Туркия чегараси бўйлаб, Атма ва Боб Ҳаво ўтиш пунктига кириб боришди. Бундан олдин режим кучлари жангчи гуруҳ раҳбарияти билан тил бириктирган ҳолда Шимолий Ҳама ва Хон Шайхун шаҳрини босиб олган эди.

Роя газетасининг 2019 йил 7 сентябр чоршанба кунги 255-сонидан

Total Views: 163 ,

Добавить комментарий

Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан Қози Умар...

Закрыть