Huawei компанияси америкаликларни ўз юртларига жўнатиб юборди

Huawei компанияси америкаликларни ўз юртларига жўнатиб юборди

Хитойнинг Huawei компанияси барча ходимларига АҚШлик ҳамкорлари билан йиғилишлар ўтказишни тўхтатишни буюрди ва америкаликларни ўз юртларига жўнатиб юборди, деб ёзади Financial Times газетаси.

Компания стратегиясининг бош ишлаб чиқарувчиси Дан Вэнь Шуаннинг айтишича, Huawei штаб-квартираларида тадқиқот ва ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган барча америкалик фуқаролар икки ҳафта аввал АҚШга қайтариб юборилган. Компания АҚШ қора рўйхатига киритилгани ҳақида хабар олиниши билан барча америкаликлардан дарҳол ўз компьютерларини олиб Huawei биносини тарк этиш сўралган.

Huawei қора рўйхатга киритилгани боис АҚШда даъво аризаси киритган. Компания Америка ҳукумати конституцияга зид иш қилаётганини исботламоқчи.

Май ойи ўрталарида АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясини “АҚШ миллий хавфсизлигига қарши фаолияти” учун қора рўйхатга киритганди.

Total Views: 453 ,

Добавить комментарий

АҚШ элчиси: Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш бўйича катта режалар бор

АҚШ элчиси: Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш бўйича катта режалар бор...

Закрыть