HRW Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар муваффақиятсизлиги ҳақида баёнот чиқарди

HRW Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар муваффақиятсизлиги ҳақида баёнот чиқарди

“Human Rights Watch” (HRW) Ўзбекистонда шу ойда ўтадиган президентлик сайловига потенциал рақиблар номзодлари қабул қилинмагани ва “инсон ҳуқуқлари борасидаги охирги муваффақиятсизликлар”дан огоҳлантирди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти 13 октябрь куни чиқарган баёнотида таъкидланишича, қўйилаётган чекловлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилгани айтилаётган ислоҳотларнинг “чекланганини фош қилади”.

Қаттиқ назорат қилинадиган пост‑совет республикадаги давлат ОАВларида алоҳида тарғиб қилинган Мирзиёевнинг 24 октябрдаги сайловда қайта сайланиши деярли аниқ.

“Ўзбекистон ислоҳотларни кун тартибига қўйиш орқали жиддий халқаро эътиборни ўзига жалб қилди, аммо инсон ҳуқуқлари соҳасидаги охирги ортга тисарилишлар ва сайловда мухолиф ва мустақил номзодларнинг йўқлиги бу даъволарнинг чекланганини кўрсатади. Ўзбекистон ҳукумат позициясини ёқламайдиган номзодларнинг келаётган сайловда иштирокига рухсат бериш орқали чинакам ислоҳотларга қатъий киришганини кўрсата олиши мумкин эди. Аммо ундай қилмади — дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон.

Ўтмишдаги сайловларда бўлгани каби жорий раҳбариятнинг асосий танқидчилари номзодлари қабул қилинмаган.

HRW Ўзбекистоннинг сайловга номзодлар фақат рўйхатга олинган партиядан кўрсатилиши мумкинлиги тўғрисидаги талаби ва бу тартиб расмийларга “шундай муҳим сайловда кенг миқёсли сиёсий иштирокка йўл қўймасликка” имкон беришидан ёзғирди.

Баёнотда Ўзбекистоннинг эски рўйхатдан ўтган партияси – Эрк демократик партияси ҳамда Ҳақиқат ва тараққиёт партиясининг номзодлари рад қилингани тилга олинган.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси (ODIHR) сайловни демократик шаклда ўтказиш бўйича берилган тавсияларнинг аксарияти амалга оширилмаганини билдирди.

Total Views: 66 ,

Добавить комментарий

Хитой ТИВ: Хитой AUKUS’га кескин қарши

Хитой ТИВ: Хитой AUKUS’га кескин қарши Хитой ташқи ишлар вазири...

Закрыть