Хорижда диний таълим олган Тожикистонлик талабалар милиция назоратида бўлишади

Хорижда диний таълим олган Тожикистонлик талабалар милиция назоратида бўлишади

Тожикистон расмийлари хориждаги диний олий ўқув юртларининг собиқ талабаларига ҳар ярим йилда рўйхатдан ўтиш ва суҳбатлашиш учун турар жойларидаги ички ишлар бўлимига келишни юклади.

Ҳиссор шаҳрида яшовчи 32 ёшли Дилшод ҳар йили икки марта қишлоқ кенгашидан паспортда кўрсатилган манзилда яшаётгани тўғрисида маълумотнома олган ҳолда милициянинг маҳаллий бўлимига келиши шарт. «Қоидага кўра, милиция ходимлари аввалроқ қўнғироқ қилишади ёки чақирувнома юборишади. Ҳар гал биз ички ишлар бўлимига фотосурат ва қишлоқ кенгашидан маълумотнома тақдим қилишимиз керак. Милиция ходимлари ҳар гал исломий олий таълим даргоҳларида ёки мадрасаларда бизлар нима билан шуғулланганимизни сўрашади. Шундан кейин ҳозир нима иш билан шуғулланаётганимиз, ким билан дўстлашганимиз ва кимлар билан учрашаётганимиз борасида сўралади … Шуни айтиш керакки милиция ходимлари ўзларини яхши тутишларини таъкидлаб ўтаман», — дейди Дилшод.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, у Мисрда бир йилдан сал камроқ бўлган. «Мен Қоҳирадаги машҳур «Ал Азҳар» университетига кирмоқчи эдим. 9 ойга яқин мен араб тилини ўргандим. Аммо ҳукумат биз юртга қайтишимизни айтишди, ва мен ўша заҳоти юкларимни йиғиштирдим».

Хориждаги мадраса ва олий таълим даргоҳларида ўқимоқчи бўлганларни ортга қайтариш кампанияси Тожикистон ҳукумати томонидан 2010-йиллар бошларида ишга туширилди. Президент Эмомали Раҳмон ўшанда чет элда улар «мулла эмас, балки террорчи бўлиб қолаётгани» ҳақида баёнот берган эди.

Тожикистон дин ишлари, анъана ва урф-одатларни соддалаштириш Қўмитаси томонидан эълон қилиган маълумотга қараганда, Яман, Сурия, Миср, Покистон, Афғонистон, Ироқ ва Эронда ноқонуний диний таълим олаётган 3 мингдан ортиқ фуқаро ватанга қайтарилган.

Total Views: 409 ,

Добавить комментарий

Толибон Афғонистон бўйича АҚШ расмийлари билан музокара ўтказишдан бош тортди

Толибон Афғонистон бўйича АҚШ расмийлари билан музокара ўтказишдан бош тортди...

Закрыть