Хитойнинг умумий қарзи АҚШникидан деярли 2 баробарга ошиб кетди

Хитойнинг умумий қарзи АҚШникидан деярли 2 баробарга ошиб кетди

Хитойнинг умумий қарзи 40 трлн. доллардан ошиб кетди, бу эса дунёдаги умумий қарздорликнинг 15 фоизини ташкил қилади. 

Хитойнинг умумий қарзи кўрсаткичи сустлашган иқтисодиётни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ортида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 303 фоизигача ошиб кетди.  

Шу тариқа, Хитойнинг умумий қарздорлиги АҚШникидан деярли 2 баробар кўпроқни ташкил қилмоқда. Февралда АҚШ қарздорлиги тарихий максимумгача ошиб, 22,012 трлн долларга етган. 

Аввалроқ Германиядаги жаҳон иқтисодиёти Кил институти экспертлари Хитой охирги ўн йилликларда бошқа давлатларни кредитлаш даражасини ошираётгани ва дунёдаги энг йирик расмий кредиторга айланганини таъкидлаб ўтишган.  

Маълум қилинишича, 2000 йилдан 2017 йилгача Хитойнинг бошқа давлатлар олдидаги қарзи 10 каррага – 500 млрд доллардан 5 трлн доллардан кўпроққача ошиб кетган.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу Хитойни Халқаро валюта жамғармаси ёки Жаҳон банкидан анча ўзиб кетган энг йирик кредиторга айлантирган.

Total Views: 57 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон Сурияда қолган фуқароларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёргарлик кўряпти

Ўзбекистон Сурияда қолган фуқароларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёргарлик кўряпти...

Закрыть