Хитойлик мигрантларга қарши митингда қатнашган иштирокчилар жазога тортиляпти

Хитойлик мигрантларга қарши митингда қатнашган иштирокчилар жазога тортиляпти

Хитой фуқароларининг ноқонуний миграциясига қарши митинг иштирокчиси Гулжамила Сапаралиева икки ой муддатга СИЗОга жойлаштирилди. Қарор 25 январ куни Бишкек шаҳридаги Биринчи май туман суди томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда митинг ташкилотчиси Аманбол Бабақулов маълум қилди.

Сапаралиева митинг вақтида этник, миллатлараро ва минтақалараро нафрат қўзғаганликда гумон қилинмоқда. СИЗОда ушлаб туриш муддати 2019 йилнинг 17 мартигача дея белгиланди. Аманбол Бабақулов 28 январ куни гувоҳ сифатида чақирилди.

Хитой фуқароларининг ноқонуний миграциясига қарши митинг 17 январ куни «Ала-Тоо» майдонида бўлиб ўтди. Тартиб бузганлик айби билан 21 иштирокчи ушланди, уларнинг ҳаммаси 3 минг сомдан (45 долларга яқин) жаримага тортилди.

Total Views: 1030 ,

Добавить комментарий

Тожикистон расмийлари афғон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмасликка чақирмоқда

Тожикистон расмийлари афғон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмасликка чақирмоқда Тожикистон Республикаси Давлат...

Закрыть