Хитойга С-400 ракеталарини олиб кетаётган кема бўронга дуч келган

Хитойга С-400 ракеталарини олиб кетаётган кема бўронга дуч келган

Хитой Россияга буюртма берган, аммо бўронда қолган С-400 тизими зенит ракеталари йўқ қилинди, деди «Ростех» бош директори Сергей Чемезов.

«Барчаси етказиб берилиши лозим эди. Афсуски, ҳалокат юз берди. Бу ракеталарни олиб кетаётган кема бўронга дуч келди. Барча ракеталарни йўқ қилишимизга тўғри келди»,— деди у.

Ҳозирда йўқ қилинган ракеталар ўрнига янгилари тайёрланмоқда.

Маълум қилинишича, 2017 йил декабри охирида С-400 ракеталари юкланган кема Усть-Луг портидан Хитой сари йўлга чиққан. Кема Ла-Манш бўғози ҳудудида кучли бўрон остида қолган ва унга ортилган юкларга зарар етиши оқибатида кема ортга қайтган. 

Total Views: 454 ,

Добавить комментарий

БАА 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди

БАА 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди...

Закрыть