Хитойдан Европага йўл олган илк юк поезди Босфор бўғозидан ўтди

Хитойдан Европага йўл олган илк юк поезди Босфор бўғозидан ўтди

Хитойдан Қозоғистон, Озарбойжон, Грузия ва Туркия орқали Европага йўл олган илк юк поезди Босфор бўғози остидаги Мармарай тоннелидан ўтди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Хабар қилинишича, China Railway Express поезди Хитойнинг Шиан шаҳридан йўлга чиққан. Унинг таркиби 21та вагондан иборат бўлиб, 42 дона контейнер олиб кетмоқда. Поезд 12 кун ичида 10 мамлакат орқали ўтиб, 11,5 минг километрга яқин йўл босади. Унинг сўнгги манзили Чехия пойтахти Прага бўлади.

"Темир ипак йўли" деб ҳам номланувчи "ўрта транспорт йўлаги" Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ва Европани Осиёни билан боғловчи Мармарай тоннели орқали ўтган.

Мазкур йўналиш туфайли Хитойдан Европага юк ташиш харажатлари ва вақти қисқариши режалаштирилган.

Total Views: 76 ,

Добавить комментарий

Эксперт: Тожик чегара қисмига ҳужум ИШИДнинг одатий ҳаракатларига тамомила зиддир

Эксперт: Тожик чегара қисмига ҳужум ИШИДнинг одатий ҳаракатларига тамомила зиддир...

Закрыть