Хитойда смартфон фойдаланувчиларининг юзи сканердан ўтказилади

Хитойда смартфон фойдаланувчиларининг юзи сканердан ўтказилади

1 декабрдан бошлаб Хитой фуқароси янги мобил алоқа қурилмасини улаш учун ўз юзини сканердан ўтказиши талаб этилади.

Расмийларга кўра, бу кибермаконда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қилинмоқда, деб хабар беради BBC.

Кўп йиллар давомида Хитой ҳукумати интернетдан аноним тарзда фойдаланиш билан доимий равишда курашиб келади. Хусусан, мобил рақамни олиш учун илгари фотосурат билан шахсни тасдиқлаш талаб қилинган (кўп мамлакатларда бўлгани каби). 

Энди тақдим этилган фотосурат фойдаланувчини аниқлаш ва тармоқдаги барча фойдаланувчилар ўзининг ҳақиқий исми остида бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун сканердан ўтказилган юз тасвири билан солиштирилади.

Хитой оммавий ахборот воситалари янгиликка унчалик аҳамият бермаяпти. Аммо ижтимоий тармоқларнинг юзлаб фойдаланувчилари расмийлар улар ҳақида тобора кўпроқ маълумот йиғаётганидан хавотирда.

Кўпчилик шахсий маълумотлари сизиб чиқиши эҳтимоли ҳақида шикоят қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, исми ва манзилини қаердандир топган нотаниш одамлар ҳам қўнғироқ қилишни бошлаган.

Хитой «камералар мамлакати» деб аталади. 2017 йилда уларнинг сони 170 миллион дона эди, 2020 йилда бу рақам 400 миллионга етиши кутилмоқда. 

Total Views: 125 ,

Добавить комментарий

Хитой АҚШга жавобан санкциялар киритади

Хитой АҚШга жавобан санкциялар киритади Хитой Американинг Гонгконгга ҳарбий кемалар...

Закрыть