Хитой ва Америка ўртасидаги қутурган рақобат

Хитой ва Америка ўртасидаги қутурган рақобат

Бир томонда Хитой, иккинчи томонда Америка ўртасидаги зиддият бугунги кунда дунёга яққол кўриниб турибди. Икки томон ўртасида кундан кунга кенгайиб ва ўсиб бораётган бу зиддиятда Америка ҳужумкор позицияда бўлиб, Хитойнинг кўплаб сиёсий ишларига аралашмоқда. Хитой эса мудофаа позициясини эгаллар экан, АҚШдан тинчликни ва ўт билан ўйнашмасликни талаб қилмоқда. Биз ҳозир икки давлат ўртасидаги зиддият моҳияти, унинг сабаблари ва мотивларини батафсил муҳокама қиламиз. Лекин бундан олдин Америка-Хитой зиддиятининг бир неча жиҳатларини айтиб ўтамиз.

Иқтисодий соҳа: АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йил 22 мартда Хитой товарларига 50 миллиард АҚШ доллари миқдорида бож жорий этиш ниятини эълон қилиб, Хитойга қарши савдо урушини бошлади ва бу олтинчи июлдан кучга кирди. Бунга жавобан Хитой ҳукумати АҚШнинг 128 дан ортиқ маҳсулотларига бож жорий қилди, улардан энг машҳури ловия эди. Хитой давлати 2001 йили Жаҳон савдо ташкилотига қўшилар экан, Қўшма Штатлар билан Хитой муҳим тижорат ҳамкорларига айланган эдилар. Шундан бошлаб Қўшма Штатлар Хитойдан унга экспорт қилганидан кўра кўпроқ товар сотиб ола бошлади. Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдодаги фарқ кенгайиб, ўтган йили сентябр ойи охирида 2,7 триллионга етди. АҚШнинг кетма-кет келаётган ҳукуматлари икки давлат ўртасидаги савдода катта тақчиллик бўлаётганидан шикоят қилишган. Шунингдек, Хитойни мослашувчан бўлмаган валюта курси ва савдо-демпинг (атайлаб паст нархда сотиш) сиёсатида айблашган. Зеро, Хитой АҚШ облигациялари ва векселларини сотиб олиш орқали уни қарздор қилиб келяпти. Бу эса, дунё бўйлаб, долларга бўлган талабни оширади. Шу тариқа, долларнинг Хитой юанига нисбатан қиймати ортиб, бу билан АҚШ бозорида Хитой импортининг улуши Хитой бозоридаги АҚШ импортига нисбатан ортиб боряпти. Бошқа томондан, Хитой Америкадан қарзларини ундира олмайди. Чунки бу билан доллар қадрсизланиб, Хитой жамғармаларининг қиймати пасаяди. Шунга қарамай, икки мамлакат ўртасидаги савдо ўсиши давом этиб, Хитой АҚШдан кейин дунёдаги иккинчи иқтисодиётга айланди. Америка буни ўзининг иқтисодий ва геосиёсий ҳукмронлигига қарши кураш деб билади. Хитой эса ўз маҳсулотларини Жаҳон бозорига етказишни осонлаштириш учун энг муҳим стратегик портларни назорат қилиш орқали денгиз савдосида ҳукмронлик қилишга интилади. Хитой дунёнинг 34 мамлакатидаги 42га яқин портларни қарз тузоғига илинтириш ёки порт операторларидан улушларини сотиб олиш орқали назорат қилади. Зеро, Америка Хитойни дунё портларига мустамлакачилик сиёсатини жорий этишда айбласа, Хитой буни инкор қилади.

Сиёсий ва ҳарбий соҳа: Америка ўтган асрнинг 40-50 йилларида Совет Иттифоқи билан «Совуқ уруш» деб номланган даврда қилганидек, Хитой иқтисодиётини синдириш учун уни қуролланиш пойгасига тортишга бир неча бор уринди. Хитой Американинг бу тузоғини билади ва АҚШ қадам босиши мумкин бўлган қизил чизиқларни ҳимоя қилиш билан биргаликда ҳеч бир давлат билан қуролланиш пойгасига тушмасликка ҳаракат қилмоқда. Америка Хитойни ҳалигача Жанубий Хитой денгизи ва унинг минтақаси устидан (гарчи ҳаракат қилса-да) ўз назоратини ўрната олмаганига ишонади. Америка Хитойни бу назоратидан тўсмоқчи бўлиб, минтақадаги бошқа давлатлар орқали уни машғул қилиб қўймоқчи. Шунингдек, уни ҳар томондан қамалда бўлган йирик минтақавий давлат сифатида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Хитой денгизида Индонезия, Малайзия, Филиппин Вьетнам давлатлари бўлиб, Америка уларни Хитойга қарши ҳаракатлантиришга уринади. Мана шу денгизга яқин жойда Тинч океанида Австралия жойлашган бўлиб, Америка Хитойга қарши ишлашда у билан ҳамкор. Шарқий Хитой денгизида эса Япония, Тайвань, Жанубий Корея давлатлари жойлашган бўлиб, улар Америка билан иттифоқчидир. Америка Хитойни Тайвань билан ихтиёрий равишда бирлашишини тан олган. Лекин у Трамп даврида ушбу эътирофдан воз кечди. Хитой эса, Тайваньга уруш қилиш билан таҳдид қилди. Шунда Трамп Хитой билан Тайваннинг яхлитлигини тан олиб, ўз фикридан қайтди. Бу 1979 йилда яхлитлик ўзаро бирдамлик, босқичма-босқичлик ҳамда сиёсий ва иқтисодий яқинлашиш асосида бўлиши тўғрисида Америка ва Хитой ўртасида имзоланган келишувдир. Лекин Америка бу борада турли тўсиқларни қўйиб, Тайванни қуроллантиришга ҳаракат қилиб келмоқда ҳамда уни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги (Индопам) кучлари қўмондони америкалик адмирал Филипп Дэвидсон 2021 йил 10 март куни Хитой Тайванга 6 йил ичида, яъни 2027 йилгача бостириб кириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. У Конгрессда нутқ сўзлар экан, бундай деган эди: «Мен хитойликлар 2050 йилга бориб минтақадаги энг йирик куч сифатида Қўшма Штатларнинг ўрнини эгаллашга қаратилган лойиҳаларини тезлаштиришидан қўрқаман»… (Ал-Жазира, 2021 йил 11 март). Америка Тайванни Хитойнинг бир қисми деб тан олса-да, Хитойнинг уни қўшиб олишидан қўрқади. Шу боис, буни олдини олиш учун турли тўсиқларни яратади. Кўриниб турибдики, Хитой Американинг бу яхлитликни рўёбга чиқармаслик учун ўйнаётган ўйини ва кечикишлардан чарчаган ҳамда Америка буни хоҳламаётганини билади. Афтидан, Хитойдан Тайванга жиддий таҳдид бор ва у Тайванни куч билан қўшиб олишга қодир. Лекин Хитой Америка билан савдо алоқаларини йўқотмоқчи эмас. Агар Хитой шундай қадам ташлайдиган бўлса, Америка дунё давлатларини гижгижлаган пайтда кўплаб давлатлар билан бўлаётган савдо алоқаларини йўқотишни хоҳламайди.

Технология соҳаси: Биз биламизки, АҚШ Хитойнинг Huawei компаниясига ҳужум қилиб, уни қонунбузарликда айблади. Канада расмийлари 2018 йилнинг декабр ойида Хитойнинг телекоммуникация соҳаси гиганти Heawei компаниясининг молиявий директори Мэн Ваньчжоуни АҚШ расмийларининг талабига биноан ҳибсга олди. Бу нарса технология соҳасини назорат қилишга интилаётган Хитой билан ўз мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган АҚШ ўртасида илғор технологиялар устидан ҳукмронлик қилиш учун бўлмоқда. Huawei компанияси дунёдаги энг йирик алоқа ускуналари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, смартфонлар етказиб бериш бўйича учинчи ўринда туради. Шунингдек, кўплаб илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик идоралари ҳамда ўн минглаб патентлар эгасидир. У Хитойнинг дунёдаги энг йирик алоқа ускуналари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, унинг маҳсулотлари дунёнинг 170дан ортиқ мамлакатларида тарқатилади. Хитойнинг илғор технологиялар соҳасида устунликка интилиши иқтисодий ва ҳарбий соҳада Америкага таҳдид сола бошлади. АҚШ Хитойни экспорт қоидаларини бузганликда ва Эронга маҳсулот сотишда айблар экан, АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei ва ZTE компанияларига АҚШнинг алоқа технологиялари тизимларига ихтисослашган ва чип ишлаб чиқарувчи Qualcomm компаниясидан смартфон ва мобил процессорларини сотиб олишни тақиқлади. Трамп маъмурияти эса 25 %дан ортиқ улуши Хитойга тўғри келадиган, асосий қисми миллий хавфсизлик билан боғлиқ бўлган илғор Америка технологияларига сармоя ётқизиш ва ҳатто уларни сотиб олишга интилаётган компанияларга чекловлар қўйишга ҳаракат қилди. Бу соҳага микрочиплар ишлаб чиқариш, криптография, сунъий интеллект ва робот савдоси киради. Иш фақат шунга чекланиб қолмади. Балки Трамп маъмурияти технология билан боғлиқ соҳаларда ўқиётган хитойлик талабаларга бир йилдан ортиқ вақт давомида виза олишга тўсқинлик қилди. Шундан келиб чиқиб, АҚШ мудофаа вазирлиги Америка билан солиштирганда Хитой ишлаб чиқариш секторида катта тафовут бўлишига қарамасдан Хитойнинг интилишларидан қўрқиб, сунъий интеллект соҳасига кўпроқ сармоя сарфлашга чақирди.

Америка шунингдек, Хитойнинг Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларига қарши содир этган даҳшатли жиноятлари ва геноцидини фош қилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасида сиёсий ўйинларни уюштира бошлади. Америка 2022 йилда Хитойда ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Ҳолбуки, Американинг ўзи ҳам Сурия, Ироқ, Сомали ва Афғонистондаги мусулмонларга қарши даҳшатли жиноятларни содир этган. Рўйхат шунчалик узунки, бу ер уни эслатиш ўрни эмас, лекин уни бутун дунё кўриб турибди. Аммо Америка Хитой содир этган жиноятларни дунё ҳукмронлиги учун бўлаётган ушбу рақобатда унга қарши фойдаланадиган босим карталарига қўшмоқда.

АҚШ-Хитой можароси дунё халқлари бойлиги ва тақдири устидан ҳукмронлик қилиш учун олиб борилаётгани бутун дунёга маълум бўлиб қолди. Икки давлат ҳозирда Америка эгаллаб турган дунёдаги биринчи давлат мақоми учун курашмоқда ва Хитой уни Америкадан тортиб олмоқчи. Бу мабдаий кураш эмас, бошқача айтганда қандайдир мабдани зўрлаб ўрнатиш учун эмас. Чунки Хитой зоҳирда социалистик мабдани қўлласа-да, лекин ҳар икки давлат ҳам капиталистик мабдага амал қилади. Биз кўриб турибмизки, Хитой ўзининг ички ва ташқи алоқаларида капиталистик мабдага амал қилади.

Икки давлат ўртасида даҳшатли рақобат кетаётган бўлса-да, Америка қўрқаётган ҳақиқий кураш Ислом билан бўладиган курашдир. Америка Ислом тўла ва кенг қамровли дин экани ва у фақат ибодатга чекланмаганлигини билади. Америка Исломнинг фақат ибодатларга чекланган дин эмас, балки тўлиқ мабда эканлигини, шунингдек, Ислом мабдасини кўтариб чиқувчи Халифалик давлати  бузғунчилиги очиқ кўриниб қолган капиталистик мабдага барҳам беришини яхши билади. Шунинг учун Америка Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётган ҳаракат ва тушунчани йўқ қилишга ҳаракат қилади. Чунки Халифалик давлатининг тикланиши Америка учун катта таҳдиддир. Исломий мабда эса борлиқни яратган Аллоҳ Азза ва Жалла томонидан нозил қилинган бўлиб, унинг олдида капиталистик мабданинг қулашдан бошқа чораси йўқ. Бу ҳақиқий кураш! Мусулмонлар бу курашга ҳамда рошид Халифалик давлатини барпо этишга эътибор қаратишлари керак. Зеро, Халифалик уларни Америка етакчилигидаги Ғарб қуллигидан озод қилиб, барча мусулмонларга ўз соясида ҳурмат ва азизлик билан яшашларини таъминлайди.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Хулоса: Аллоҳ Таолодан Халифаликни уни тиклаш учун ҳаракат қилаётган мусулмонлар қўлида тезлаштиришини сўрайман. Шунингдек, Росулуллоҳ башорат қилган барча ишлар уларнинг қўлида рўёбга чиқишини сўрайман. Ана ўшанда ер юзи Ислом кучи билан қайта чарақлайди ҳамда Ислом байроғи бошқа байроқлар устида ҳилпирайди.

﴿وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِۦ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»  [Юсуф 21]

Муҳандис Холид Сарорий – Яман

Total Views: 110 ,

Добавить комментарий

Америкалик эксперт: (Исроил) Сисийни Ҳусни Муборакдан ҳам муҳимроқ стратегик хазина деб билади

Америкалик эксперт: (Исроил) Сисийни Ҳусни Муборакдан ҳам муҳимроқ стратегик хазина...

Закрыть