Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда

Давлат статистика қўмитаси 2018 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2018 йил январь-декабрь ойларида республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь ойидан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда.

Ўтган йили Хитой асосий савдо шериги бўлиб қолди. Ушбу давлат билан ташқи савдо айланмаси 6,4 млрд долларни ташкил этди. Экспорт — 2,8 млрд, импорт — 3,5 млрд доллар. Хитойнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 19 фоизга тенг бўлди.

Кейинги ўриндан Россия жой олди — 5,7 млрд доллар. Экспорт — 2,1 млрд, импорт — 3,5 млрд доллар. РФнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши — 16,9 фоиз.

Учинчи поғонада Қозоғистон — 3 млрд доллар. Экспорт — 1,4 млрд, импорт — 1,5 млрд доллар. Ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши — 8,9 фоиз.

Шунингдек, республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган 20та давлат орасида Туркия, Корея Республикаси, Германия, Япония, Афғонистон, Қирғизистон, Украина, Латвия, Беларусь, АҚШ, Тожикистон, Эрон, Франция, Италия, Туркманистон, Литва ва Ҳиндистон бор. 

Total Views: 586 ,

Добавить комментарий

ЕТТБ 2018 йилда Ўзбекистонга 400 миллион евро берди

ЕТТБ 2018 йилда Ўзбекистонга 400 миллион евро берди Европа тикланиш...

Закрыть