Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларни ҳар бир қадамини кузатаётгани аниқланди

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларни ҳар бир қадамини кузатаётгани аниқланди

Интернетда Хитой шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Синьцзян-Уйғур автоном туманида қарийб 2,6 миллион уйғурларнинг ҳаракатланиши кузатилаётгани аниқланди, дея хабар беради «Tengrinews».

Ахборот хавфсизлигига ихтисослашган GDI Foundation нотижорат ташкилоти ходими Виктор Геверс Интернетдан оммавий маълумотлар базасини топганлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, унга бир кеча-кундузда деярли 6,7 миллион GPS- координаталари келиб тушган. Жойлашув маълумотларига қўшимча равишда маълумотлар базасида одамларнинг исмлари, ҳужжат рақамлари, уй манзили ва фотосуратлар мавжуд.

Маълумотлар базасида маълумотлари бўлганларнинг аксарияти уйғурлардир.

Мутахассиснинг таъкидлашича, маълумот Хитойнинг SenseNets компанияси томонидан йиғилган.

Олти ой давомида маълумотлар базасига кириш очиқ бўлган. Унинг очиқлиги сервер эгаларига маълум қилингач унга кириш ёпилган.

Улар шунингдек Хитойнинг шарқий ва жанубий Гуангдонг провинциясида Лянюнган шаҳрида инсонларни қиёфаларини аниқлаш тизимини ўрнатиш билан ҳам шуғулланганлиги аниқланган.

Total Views: 569 ,

Добавить комментарий

АҚШнинг 16 штати Трамп маъмуриятини судга берди

АҚШнинг 16 штати Трамп маъмуриятини судга берди АҚШ президенти Дональд...

Закрыть