Хитой уйғур мусулмонларини “маданиятли” қилмоқчи

Хитой уйғур мусулмонларини “маданиятли” қилмоқчи

Шинжонда Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг миллий ва мусулмонча турмуш тарзини йўқ қилишнинг турли усулларини тиним билмай жорий этиб келмоқда. Хусусан, анъанавий мебеллар ва интерьер жиҳозлари – гилам, сўри, кўрпа-тўшак ва кашта туширилган ёстиқларни уйдан олиб чиқиб ташлаш талаб қилиняпти. 

Business Insider нашрининг ёзишича, уйғурларга дарс столи, ошхона стол-стуллари ва кароватлар олиш буюриляпти. Буйруққа бўйсунмаганлар “сиёсий қайта ўқитиш” лагерларига юбориш билан таҳдид қилиняпти. 

Шинжонда яшовчи аёллардан бири “Озод Осиё” радиосига берган интервьюсида эри лагерга сургун қилинганидан кейин уйини таниб бўлмас даражада ўзгартиришга мажбур қилинганини айтди: уйдан анъанавий гиламлар ва ёстиқларнинг бари чиқариб ташланган. 

“Энди биз ҳам маданиятли бўлдик”, – дейди аёл киноя билан.

Total Views: 156 ,

Добавить комментарий

Польша АҚШдан 32 дона F-35 самолётини сотиб олмоқчи

Польша АҚШдан 32 дона F-35 самолётини сотиб олмоқчи Польша ҳукумати...

Закрыть