Хитой ТИВ: Вашингтон ва Пекин муносабатларининг ёмонлашувига Трамп маъмурияти айбдор

Хитой ТИВ: Вашингтон ва Пекин муносабатларининг ёмонлашувига Трамп маъмурияти айбдор

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашувига АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И айтиб ўтди. 

Вазирнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар "одатдаги йўлдан чиқиб кетган" ва мамлакатлар ўртасида "дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан бери энг жиддий қийинчиликларга дуч келган". 

"Бунинг асосий сабаби АҚШнинг аввалги маъмурияти ўзининг сиёсий манфаатларига асосланиб, Хитойнинг келажакка йўлини ва унга нисбатан сиёсатини жиддий равишда бузгани эди", деган Ван И. 

Унга кўра, Америка томонидан Хитойга босим ўтказиш учун қилинган бир қатор қадамлар "икки томонлама муносабатларга ўлчовсиз зарар етказган". 

Бундан ташқари, Хитой Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, АҚШ-Президенти Жо Байден маъмурияти Хитой-АҚШ муносабатларини нормаллаштириш учун "Хитойга нисбатан хурофот ва асоссиз шубҳалардан воз кечиши керак".

Total Views: 38 ,

Добавить комментарий

Мухолифат: Пашинян истеъфога чиқмагунча намойишлар давом этади

Мухолифат: Пашинян истеъфога чиқмагунча намойишлар давом этади Арманистон мухолифати бош...

Закрыть