Хитой “сирли ва энг мукаммал” баллистик ракетасини намойиш қилади

Хитой “сирли ва энг мукаммал” баллистик ракетасини намойиш қилади

Хитойнинг “сирли ва энг мукаммал” қитъалараро баллистик ракетаси DF-41 Пекинда 2019 йил 1 октябрда Хитой ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланган парадда намойиш қилиниши мумкин. Бу ҳақда CCTV’га иқтибос келтирган ҳолда Global Times нашри маълум қилди. 

Маълум қилинишича, хитойлик ҳарбийлар январда DF-41’нинг синовларини давом эттиришган.

CCTV телеканалида таъкидланишича, Хитой баллистик ракеталарининг уч авлоди (DF-5, DF-31 ва DF-41) бир неча ўн метр оғиш билан 10 минг кмдан зиёдроқ узоқликдаги нишонларни йўқ қила олиши мумкин. 

DF-41 Хитойнинг энг кучли ракетаси ҳисобланади. Турли манбаларга кўра, унинг учиш узоқлиги 13-15 минг кмни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, ракета 25 Мах сони (1 Мах тахминан 1200 км/соат) тезлигида уча олади ва 12 та индивидуал нишонга олиш блокига эга, бўлинувчи каллакни ташиши мумкин. 

Total Views: 311 ,

Добавить комментарий

Англия Банки Венесуэла ҳукуматига олтинларини қайтаришдан бош тортди

Англия Банки Венесуэла ҳукуматига олтинларини қайтаришдан бош тортди Англия Банки...

Закрыть