Хитой савдо масаласида АҚШга ён босди

Хитой савдо масаласида АҚШга ён босди

Хитой АҚШ билан савдо баҳслари бўйича музокараларнинг охирги раундида ўзаро савдодаги дисбалансни қисқартиришга ва АҚШнинг қишлоқ хўжалиги импорти ҳамда энергия захиралари импортини оширишга рози бўлди. Бу ҳақда Хитой делегацияси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.   

Пекинда таъкидланишича, музокараларнинг охирги раундида муҳим ривожланишга эришилди. “Томонлар адолатли, мазмунли ва сермаҳсул музокаралар ўтказишди”, дейилган баёнотда.

31 январда АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ билан Вашингтондаги музокаралардан кейин 1 мартгача савдо битими тузилмаса, АҚШ Хитойга нисбатан янги божлар киритишини айтган.

Total Views: 537 ,

Добавить комментарий

АҚШ ва Евроиттифоқ Россияга қарши жазо чораларини муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Евроиттифоқ Россияга қарши жазо чораларини муҳокама қилмоқда АҚШ...

Закрыть