Хитой Россия ва АҚШ ўртасида ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларда иштирок этмайди

Хитой Россия ва АҚШ ўртасида ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларда иштирок этмайди

Хитой Россия ва АҚШ ўртасида ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларда иштирок этмайди, бироқ ўзининг ядро салоҳиятини қисқартиришга тайёр. Бу ҳақда Хитой ТИВ қурол-аслаҳа устидан назорат департаменти директори Фу Сун маълум қилди, дея хабар беради «Известия».

«Агар бошқа давлатлар ўз заҳираларини Хитой даражасигача қисқартирса, биз бу жараёнга қўшилишга тайёрмиз. Аммо Хитой Россия ва АҚШ билан бирга уч томонлама музокараларга қўшилишини кутиш мантиқдан йироқ бўларди», — деди Фу Сун.

Фу Сун АҚШ ва Россиянинг ядровий қуролсизланиши муҳимлиги, чунки Москва ва Вашингтоннинг аслаҳалари бошқа давлатларникига нисбатан бир неча баравар кўплигини таъкидлади. Шу сабаб у икки давлатни Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома амал қилишини давом эттиришга чақирди.

Total Views: 212 ,

Добавить комментарий

Дунё мамлакатларининг жами қарзи рекорд суммага етди

Дунё мамлакатларининг жами қарзи рекорд суммага етди Дунё мамлакатларининг жами...

Закрыть