Хитой огоҳлантирувига қарамай Трамп Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллади

Хитой огоҳлантирувига қарамай Трамп Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллади

Америка томони Тайванга йирик партиядаги қуролларни етказиб берадиган бўлса Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини қўллайди. Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан АҚШ президентининг Тайванга 8 млрд долларлик 66та қирувчи самолёт етказиб бериш тўғрисидаги шартномани маъқуллагани ҳақидаги баёнотига ана шундай изоҳ берди.

"Хитой АҚШни Тайванга Америка қуролларини етказиб бериш жиддий зарар эканлигини англашга чақиради. Биз мазкур шартномани зудлик билан бекор қилишга ва орол билан ҳарбий-техник ҳамда ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга чақирамиз. Акс ҳолда барча оқибатлар учун жавобгарлик Америка томонига тушади. Хитой томони вазиятнинг ривожланишидан келиб чиқиб ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради", — деб таъкилади Гэн Шуан.

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг норозиликларига қарамасдан Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллаганини тасдиқлади.

"Ҳа, шартномани маъқулладим. Бу 8 млрд доллар. Бу катта пул, бу кўплаб иш ўринлари", — деди АҚШ президенти. 

Трамп ушбу шартномани Сенат ҳам тасдиқлаши кераклигини қайд этди. У шунингдек, Тайвань ҳукумати Америка қирувчиларидан фойдаланишга масъулият билан ёндашишига умид билдирди.

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

Гулнора Каримовага нисбатан яна учта ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Гулнора Каримовага нисбатан яна учта ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди...

Закрыть