Хитой Исломни хитойлаштирилиши учун беш йиллик режа қабул қилди

Хитой Исломни хитойлаштирилиши учун беш йиллик режа қабул қилди

Пекин “Исломнинг социализмга мос бўлиши, хитойлаштирилиши ва ватарпарварликнинг тарғиб қилиниши” учун беш йиллик режа қабул қилди. Бу ҳақда Хитойнинг The Global Times нашрига таянган ҳолда ВВС хабар бермоқда.

Айтилишича, мазкур режа мамлакатнинг саккизта исломий ташкилоти вакиллари билан учрашувдан кейин қабул қилинган. Режанинг асосий йўналишлари яқин орада эълон қилинади.

Худдий шунга ўхшаш режа ўтган йили насроний дини учун ҳам қабул қилинган эди. Насронийликни хитойлаштириш режасига кўра, черковлардаги ваъзларда социализм мақталади ва давлат раҳбарининг фикрлари тушунтирилади, черковлар хитой меъморчилиги анаъналарига мос равишда барпо этилади.

Total Views: 482 ,

Добавить комментарий

Човушўғли: АҚШ курдлар билан ришталарни узишга қийналяпти

Човушўғли: АҚШ курдлар билан ришталарни узишга қийналяпти Анқара Суриянинг шарқида...

Закрыть