Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи тажриба поезди йўлга чиқди

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи тажриба поезди йўлга чиқди

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон транспорт йўлаги орқали Қашқар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон темир йўл йўналиши бўйлаб биринчи тажриба поезди йўлга чиқди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати 19 сентябрь куни маълум қилди.

Расман билдирилишича, 12 та 40 футлик контейнер юкланган поезд Ўш темир йўл станциясида шакллантирилган. Хитойнинг Қашқар шаҳридан Ўшгача юклар автомашиналарда олиб келинган.

Озиқ-овқат, маиший техника ва халқ хўжалиги молларидан иборат бўлган юк Ўш станциясида Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган. Юк “Ўзбекистон темир йўллари” орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф станциясига етказиб берилади. Поезд сўнгги темир йўл станциясига икки кун ичида етиб бориши режалаштирилган.

Ўзбекистон мазкур йўлак орқали ўз ҳудудидан юк ташиш учун 70 фоизли, бошқа давлатлар эса 50 фоизли чегиримларни берган. Бу йўналиш орқали Афғонистонга йилига 4 мингдан кўпроқ контейнерда юк етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Total Views: 54 ,

Добавить комментарий

“ЛХР” ва “ДХР”ни Россияга қўшиш тўғрисида референдум ўтказиш таклифи пайдо бўлди

“ЛХР” ва “ДХР”ни Россияга қўшиш тўғрисида референдум ўтказиш таклифи пайдо...

Закрыть