Хитой БМТ комиссарининг мақоласига кескин норозилик билдирди

Хитой БМТ комиссарининг мақоласига кескин норозилик билдирди

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелетнинг Гонгконг ҳақида The South China Morning Post нашрида чоп этилган мақоласи Хитой ҳукумати томонидан кескин норозиликка сабаб бўлди. 

Бачелет ўз мақоласида Гонгконгда намойишчиларни тарқатиш учун қаттиққўллик қилаётган полициячилар устидан шикоятларни тергов қилишга чақирган.

Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси мақолани “номақбул изоҳ” ва “мамлакатнинг ички ишларига аралашув” деб атаган.

Пекинда таъкидланишича, БМТ томонидан бундай қўллаб-қувватлов намойишчиларни янада кескинроқ ҳаракатларга ундайди, ваҳоланки айни вақтдаги биринчи навбатдаги вазифа “тартибни тиклаш” ҳисобланади.

“Биз шуни таъкидламоқчимизки, Гонгконг Хитойнинг бир қисмидир ва Гонгконг ишлари Хитой ички ишлари ҳисобланади. Уларга бирорта давлат, ташкилот ёки одам бирор-бир шаклда аралашмаслиги лозим”, дейилган Хитой томони баёнотида.  

Total Views: 73 ,

Добавить комментарий

АҚШ Толибон билан музокаралар қайтадан бошланганини маълум қилди

АҚШ Толибон билан музокаралар қайтадан бошланганини маълум қилди АҚШ президенти...

Закрыть