Хитой АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди

Хитой АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди

Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди, у Россия ва Хитойни тийиб туриш учун ядро қуролидан фойдаланишни назарда тутади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар кўп бора бошқа мамлакатлардан қуроллар ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотларни камайтиришни талаб қилган.

«Шу билан бирга, АҚШ ўз оммавий қирғин қуролларини ривожлантиришда давом этиши ҳақида маълум қилмоқда. Бу — икки хил стандартлар», — дея айтиб ўтди Чуньин.

Унинг умид билдиришича, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа доимий аъзолари билан биргаликда глобал барқарорликка кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ядро қуролидан Россия ва Хитойни тийиб туриш учун фойдаланмоқчи экани хабар қилинганди.

АҚШ ракеталардан мудофаа бўйича янги стратегияси шуни назарда тутадики, бунда мамлакат ядро қуролини Россия ва Хитойни тийиб туришнинг асосий воситаси сифатида кўришда давом этади. Бу ҳақда ТАСС АҚШ маъмурияти вакилига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вакилнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия ва Хитойдан «эҳтимолий ядровий таҳдидларни» тийиб туриш учун ядро қуролига таянишда давом этади. Шу билан бирга, вакилнинг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар икки давлат билан яхши муносабатлар ўрнатишни мақсад қилган.

Амалдорнинг қўшимча қилишича, АҚШ ракеталардан мудофаа тизимлари имконияти кўп жиҳатдан «яккалатиб қўйилган давлатлар», жумладан, Эрон томонидан эҳтимолий тажовузкорликни қайтариш учун мўлжалланган.

Total Views: 400 ,

Добавить комментарий

АҚШ 2 февраль куни ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишни бошлайди

АҚШ 2 февраль куни ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишни бошлайди АҚШ...

Закрыть