Хитой АҚШни Тайванга қурол сотиш режасидан зудлик билан воз кечишга чақирди

Хитой АҚШни Тайванга қурол сотиш режасидан зудлик билан воз кечишга чақирди

Хитой АҚШни “ягона Хитой” тамойилига амал қилишга ва Тайванга қурол етказиб бериш режасидан зудлик билан воз кечишга ҳамда орол билан ҳар қандай ҳарбий мулоқотларни тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

"Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми бўлиб қолади, Хитой ҳукумати ва халқининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳамда ташқи аралашувларга қаршилик қилиш борасидаги қатъиятини менсимасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", — деди Гэн Шуан.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти 108 та танк ҳамда тегишли қурилма – 14 та M88A1 зирҳланган таъмирлаш-эвакуация машинаси, 16 та шатакчи, 300 дан кўпроқ пулемёт ва 250 та Stinger мажмуасини сотишни маъқуллаган.

Танкларнинг умумий қиймати 2 млрд долларга, зенит-ракета мажмуалариники эса 223 млн долларга баҳоланмоқда.

Total Views: 72 ,

Добавить комментарий

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг вақти келдими?!

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг вақти келдими?! Ҳозирги пайтда Ўрта...

Закрыть