Хитой АҚШга жавобан санкциялар киритади

Хитой АҚШга жавобан санкциялар киритади

Хитой Американинг Гонгконгга ҳарбий кемалар ва самолётлари келиши тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишни тўхтатади, деб маълум қилди ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин.

Пекин шунингдек, АҚШнинг қатор ноҳукумат ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch, NDI ва Freedom House ташкилотларига нисбатан санкция киритади.

Бу чоралар Вашингтоннинг Гонгконг бўйича қабул қилган қонунига жавоб бўлади.

"Бу қачон тугаши АҚШнинг кейинги қадамларига боғлиқ", — деб таъкидлади дипломат.

Аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп Гонгконг тўғрисида иккита – инсон ҳуқуқлари ва демократияни ҳимоя қилиш ҳамда у ерга полиция экипировкаларини жўнатишни тақиқлаш тўрғрисидаги қонунларни имзолаганди.

Total Views: 95 ,

Добавить комментарий

Эрдоган Ислом давлатини ағдарган кимсанинг хотирасини нишонлаяпти Хўш, нега?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эрдоган Ислом давлатини ағдарган кимсанинг хотирасини...

Закрыть