Хитой АҚШдан 200 миллиардлик маҳсулот сотиб олади

Хитой АҚШдан 200 миллиардлик маҳсулот сотиб олади

АҚШ-Хитой савдо битимининг биринчи қисми эълон қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости South China Morning Post нашрига асосан.

Шартномада Хитой томонидан АҚШ саноат маҳсулотларини 75 миллиард долларга, энергия  ташувчиларни 50 миллиард долларга, 40 миллиард долларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиниши ва кейинги икки йил ичида хизматларга яна 35-40 миллиард сарф қилиниши кераклиги кўзда тутилган.

Аввалроқ, таҳлилчилар шартнома учта соҳани қамраб олишини тахмин қилишган эди.

Биринчи босқичнинг имзоланиши шу ҳафта кутилмоқда. Бунинг учун ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хе Вашингтонга ташриф буюрди.

Аввалроқ Дональд Трамп, АҚШ битимнинг иккинчи қисми бўйича зудлик билан Хитой билан музокараларни бошлашини айтди.

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

Москвада Ливия бўйича тинчлик музокараcи бўлиб ўтди

Москвада Ливия бўйича тинчлик музокараcи бўлиб ўтди Россия Ташқи ишлар...

Закрыть