Халифалик қулатилгани хотираси: Инсоният йўлини тузатиш учун Халифалик давлатини тиклаш лозим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Халифалик қулатилгани хотираси: Инсоният йўлини тузатиш учун Халифалик давлатини тиклаш лозим

Устоз Ғода Муҳаммад Ҳамадий қаламига мансуб

Азиз ва Улуғ Аллоҳнинг ердаги қонуни шуки, инсоният Аллоҳга йўлиққунига қадар асрлар, йиллар ва кунлар давомида яшаб ўтади. Бу даврда вазиятлар ўзгаради ва халқлар бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб туради. Аллоҳ Таоло Иншиқоқ сурасида инсонлар устида ҳолатлар ва ишлар ўзгариб туришини, инсонлар дунё ҳаётидан охират ҳаётига кўчишини баён қилиб шундай дейди:

﴿لَتَرْكَبُنَّ طَبَقاً عَن طَبَقٍ﴾

«Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб ўтурсизлар)» [Иншиқоқ 19]

Ҳар бир асрнинг мозийси бўлиб, у инсоният тарихининг бир қисмидир. Ҳар бир асрнинг бугуни ва келажаги бўлиб, инсоният унинг низоми билан яшайди. Кунлар эса, ўзининг муқаррар якунига етгунига қадар ўтиб бораверади. Инсон учун қилган амали ҳамда ўз замони ва қавмига келтирган фойдаси қолади. Чунки Аллоҳ Таоло инсонни бекорга яратмади, Қуръони Карим ва Росулуллоҳ ﷺ Суннатидаги ваҳий нури орқали ҳидоят йўлини кўрсатди. Мусулмон Қуръонни тиловат қилиши, Суннатни ўқиши ва Исломни исломий сақофат китобларидан ўрганиши лозим. Шунда у ўтган замон ҳақиқатини ва яшашдан маъно нима эканини тушуниши ҳамда инсониятнинг бугуни ва мозийсига нисбатан оламда бўлаётган воқеаларни тушуниши ва келажакда нималар юз беришини билиши учун зарур бўлган онг пайдо бўлади. Зеро, саййидимиз Одам алайҳиссалом яралганидан бери ўзгармас ҳақиқат шуки, оламлар Роббиси қонунларидан яна бири инсоният ҳолатига чамбарчас боғлиқдир. У ҳам бўлса, ҳақ билан ботил ўртасидаги курашдир. Аллоҳ Таоло инсонни ер юзига халифа қилди. Фаришталар Одам алайҳиссаломга сажда қилишди, фақат лаънатга учраган шайтон Роббиси буйруғига бўйсунмади.

﴿وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ * وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَٰؤُلَاءِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ * قَالُوا سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا إِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ * قَالَ يَا آدَمُ أَنبِئْهُم بِأَسْمَائِهِمْ فَلَمَّا أَنبَأَهُم بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ أَبَىٰ وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ﴾

«30. Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман», деганида улар айтдилар: «У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг номингни мудом пок тутамиз». (Аллоҳ) айтди: «Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан». 31. Ва У зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «Агар халифаликка биз ҳақдормиз, деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини Менга билдиринг!». 32. Улар айтдилар: «Эй пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта, Сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан». 33. (Аллоҳ); «Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини билдир», деди. (Одам) уларга барча нарсаларнинг исмларини билдирганидан кейин (Аллоҳ) айтди: «Сизларга, Мен Еру-осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан, демаганмидим?». 34. Эсланг, (эй Муҳаммад), Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб — кофирлардан бўлди» [Бақара 30-34]

Ислом тонги отганидан бошлаб, бу кураш Ислом аҳли билан куфр аҳли ўртасидаги фикрий курашга айланди. Аллоҳ Таоло Муҳаммад сурасида шундай дейди:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا اتَّبَعُوا الْبَاطِلَ وَأَنَّ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّبَعُوا الْحَقَّ مِن رَّبِّهِمْ كَذَٰلِكَ يَضْرِبُ اللَّهُ لِلنَّاسِ أَمْثَالَهُمْ﴾

«Бунга (яъни кофирларнинг амаллари зое бўлиш мўминларнинг гуноҳлари ўчирилишига) сабаб – кофир бўлган кимсаларнинг ботил (йўл)га эргашганлари, имон келтирганларнинг эса Парвардигорлари томонидан бўлган ҳақ (Қуръон йўли)га эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга уларнинг мисолларини мана шундай баён қилиб берур» [Муҳаммад 3]

Мусулмонлар Аллоҳ ва Росулининг омонатини елкаларига олишди ва оламлар Роббиси бўлган Аллоҳнинг рисолатини қабул қилишди ва шариатини татбиқ қилишди. Улар Исломни асос қилиб ушлар эканлар хотиржам ва исломий ҳаётда яшашди. Дунё ишларини исломий ақида асосида ва Ислом низоми билан бошқаришди. Шунингдек, Мадинаи Мунавварада биринчи Исломий давлат, рошид Халифалик давлатини тиклаган Пайғамбаримиз ﷺ минҳожи асосида юришди, натижада ҳақиқат бутун олам узра ҳукмрон бўлди. Исломий бошқарув етук позицияни эгаллаб, ўзининг кучли давлати орқали одамларнинг мусулмонию кофирини ҳимоя қилди. Бу давр шундай олтин давр бўлдики, унда инсоният бахт-саодатда яшади ҳамда у оламдаги энг гўзал тарихий давр бўлиб қолди. Шунинг учун одамларнинг мозийси, бугуни ва келажаги оламлар Роббисининг адолати билан чиройли ва гўзал бўлади. Тарихнинг мазкур даври инсоннинг (оятда келган) ер юзига халифа қилиниши, ҳақиқат ғалаба қилиш ва ботил қулаши қонунини акс эттирди. Бунинг сабаби шуки, ўша даврда фикрий курашда ҳақиқат палласи оғир келган эди. Чунки исломий фикр ва тушунчалар жамиятларни эгаллади. Давлат ва унинг идораларида Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари ижро қилинди ҳамда мусулмону ғайримусулмонлар унда эмин эркин яшади. Пайғамбаримиз ﷺ, рошид халифалар ва мана шу минҳож асосида юрган  халифалар даври саодат даври бўлди. Ҳокимият учун бўлган айрим курашлар ва зўравон подшоҳларнинг шариатни ёмон татбиқ этганларини ҳисобга олмаганда инсоният аҳволи барқарор бўлди. Бугун эса, золим подшоҳлар замонида яшаяпмиз. Чунки бугун кофир Ғарб мусулмонларга қарши фикрий мустамлакачилик урушини бошлади, Ғарб сақофати мусулмонлар ва уларнинг фарзандлари зеҳнини куфр фикрлари билан тўлдирди. Хоин золимлар қўли билан юз йил олдин 28 ражабда рошид Халифалик қулатилди. Натижада, инсоният йўналиши Исломдан олдинги жоҳилият асрига қайтди. Инсониятнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ижтимоий воқеси бузилди. Инсоният Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини маҳкам ушлашдек вазифаларини тарк этгач, тубанлашди. Чунки улар одамларнинг ишларини Ислом билан бошқарадиган ва жиҳод орқали оламга ёядиган давлатини йўқотишди. Лекин бугун бу давр ниҳоялаб, Халифалик даври яқинлашмоқда. Агар Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулининг хушхабари бўлган Халифалик тикланса, инсоният йўли тузалади. Айнан мана шу ишга ҳаракат қилиш барча мусулмонларга фарздир. Агар Ислом мабдаси амалда бўлишини хоҳласак, уни бошқарувга олиб келишимиз керак. Зеро, ҳақиқат албатта ғалаба қозонади.

Чунки, Исломгина ечимдир, рошид Халифалик давлати эса, унинг яширин ва бўлажак кучидир. Барча инсонлар ўзларининг бузуқ воқеларини ўзгартириш учун ўша давлатни муштоқлик билан кутмоқда. Биз буни олам бўйлаб бўлаётган қўзғолонлардан ҳис қилиб турибмиз. Шунинг учун Исломий Уммат яна бир марта Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш орқали халифа қилишдек омонатни елкаларига олиши вожибдир. Мана шу давр инсоният золим подшоҳлардан кейин кирадиган давр бўлиб қолади. Шундай экан, Аллоҳ Таоло бизга ёрдам бериши учун Исломга ёрдам беришимиз вожибдир.

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ * وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةٍ. ثُمَّ سَكَتَ»

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар». Аҳмад ривояти.

Аллоҳ Таоло ҳаж сурасида бундай дейди:

﴿وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ * الَّذِينَ إِن مَّكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ﴾

«Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)»    [Ҳаж 40-41]

Роя газетаси сайтидан олинди

Total Views: 330 ,

Добавить комментарий

Эй Фаластин аҳли! Миср, Иордания ва Саудиядан иборат жиноятчи учликдан эҳтиёт бўлинг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Эй Фаластин аҳли! Миср,...

Закрыть