Халқаро комиссия: Ўзбекистонни “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторидан чиқаришга ҳали эрта

Халқаро комиссия: Ўзбекистонни “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторидан чиқаришга ҳали эрта

АҚШнинг Халқаро диний эркинлик комиссияси Давлат департаментининг қарорини эътиборга олмаган ҳолда, Ўзбекистонни диний эркинликларни қўпол тарзда бузаётган давлатлар рўйхатида қолдирди.

"Ҳали эрта. Ҳуқуқлар қўпол бузилмоқда"

29 апрель куни жамоатчилик эътиборига тақдим этилган Халқаро диний эркинлик комиссияси ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон билан биргаликда “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторига Хитой, Мьянма, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон каби 16 давлат киритилди.

Халқаро диний эркинлик комиссияси 2018 йилда Ўзбекистонда сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлганини эътироф этган ҳолда “диний эркинликнинг жиддий бузилиши ҳолатлари” давом этганини таъкидлади.

АҚШ Давлат департаменти ўтган йилнинг 11 декабрь кунижаҳондаги диний эркинликлар вазияти тўғрисидаги навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилар экан, Ўзбекистон "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган ва Ўзбекистонни “махсус назорат қилинадиган давлатлар” рўйхатига киритган эди.

Халқаро диний эркинлик комиссияси АҚШ Давлат департаментига бу қарорни қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва Ўзбекистонни “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторидан чиқаришга ҳали эрта эканини таъкидлади.

"Минглаб мусулмонлар ҳали ҳам қамоқда сақланмоқда"

Ҳисобот муаллифларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон олий Мажлиси БМТ махсус ҳисоботчисининг тавсияларини инобатга олган ҳолда диний эркинликни таъминлаш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилгани олқишга сазовордир.

“Ҳукуматнинг юқори поғоналарида ижобий ўзгаришлар бўлаётганига қарамай, диний эркинликларнинг жиддий бузилиши давом этмоқда. Минглаб мусулмонлар ҳамон диний экстремизмда айбланиб қамоқларда қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев маъмурияти амнистия билан озод қилганлардан бирортаси тўлиқ равишда жамиятнинг бир қисмига айланадиган ҳолатда реабилитация қилинмади. Ҳукумат собиқ маҳбусларнинг бирортасига ўзларини тўла оқланишлари учун имконият яратиб бермади”, дейилади ҳисоботда.

Комиссия Ўзбекистон мактаблари ва олийгоҳларида ҳижобли қизлар ўқишга киритилмаётгани, бу ҳолатни танқид остига олган қатор блогерлар эса ҳибсга олиниб, жарималарга тортилганини таъкидлаган.

Тавсия: "Жаслиқ ёпилсин"

Шу муносабат билан Диний эркинлик комиссияси Ўзбекистон ҳукуматига 1998 йилда қабул қилинган дин тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқиб, ислоҳ қилишни, диндорларнинг ҳуқуқларини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига тенглаштиришни таклиф қилган.

Комиссия тавсияларнинг алоҳида бандида Тошкентга диний мотивлар билан қамалганларнинг асосий қисми сақланаётган Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни ҳам маслаҳат берган.

Total Views: 274 ,

Добавить комментарий

The NYT: Шри-Ланкадаги портлашлардан полициянинг хабари бўлган

The NYT: Шри-Ланкадаги портлашлардан полициянинг хабари бўлган Шри-Ланка разведка ходимлари...

Закрыть