Хайко Маас: Россия халқаро можароларни ҳал қилишимизда керак бўлади

Хайко Маас: Россия халқаро можароларни ҳал қилишимизда керак бўлади

Европа Иттифоқи Россия билан конструктив мулоқотни қўллаб туриши керак. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Брюсселдаги европалик ҳамкасблари билан бўлган учрашувда айтиб ўтган.

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи йиғилишида Россия мухолифати етакчиси Навальний билан боғлиқ вазият, шу жумладан, Россияга қаратилган янги санкциялар муҳокама қилинган.

“Мен ушбу масала бўйича алоҳида шахсларни санкциялар рўйхатига киритиш тарафдориман”, дейди Германия ТИВ раҳбари.

Шунингдек вазир Россия билан мулоқотни давом эттириш йўлларини излаш кераклигини айтган.

“Россия халқаро можароларни ҳал қилишимизда керак бўлади. Биз Россия Федерацияси билан қандай қилиб конструктив мулоқотни давом эттиришимиз мумкинлигини муҳокама қилайлик”, дейди Маас.

“Reuters“ маълумотларига кўра, кеча, 21 февраль куни Европа Иттифоқидан бир неча Ташқи ишлар вазирлари Навальний штатининг администратори Леонид Волков билан Брюсселда учрашган. Эндиликда, улар АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашишни режалаштирган.

Total Views: 34 ,

Добавить комментарий

Садир Жапаров 24-февраль куни Россияга боради

Садир Жапаров 24-февраль куни Россияга боради Садир Жапаров Қирғизистон президенти...

Закрыть