Греция бош вазири: Туркия расман мигрантлар контрабандачисига айланди

Греция бош вазири: Туркия расман мигрантлар контрабандачисига айланди

Мигрантлар ва қочқинлар кимларнингдир геосиёсий ўйинлари учун қуролга айланмаслиги керак, деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис.  

"Бу ҳукумат чегараларни мудофаа қилиш борасида бошқа сиёсат олиб бормоқда. Мигрантлар ва қочқинлар геосиёсий ўйинлар воситаси сифатида фойдаланилмаслиги борасида аниқ айтмоқдамиз. Улар бундай сиёсатнинг ҳақиқий қурбонлари. Бундай ёндашувни қабул қилиб бўлмайди", — деди Мицотакис.

Унинг сўзларига кўра, Греция халқаро ва Европа ҳуқуқлари доирасида ҳаракат қилмоқда.

"Греция чегарасида юз бераётган воқеалар биринчи даражадаги муҳим аҳамиятга эга халқаро сиёсий муаммо ҳисобланади", — деди Греция бош вазири.

"Айтадиган гапимиз аниқ: "Грецияга ноқонуний киришга уринманг, бунга эришолмайсиз ва бу ишингиз учун тўлалигича жавобгар бўласиз", — деди у.

У Туркия Греция чегарасига жўнатаётган минглаб ноқонуний мигрантлар Греция хавфсизлигига асимметрик таҳдид уйғотишини айтди.

"Туркия ўз талабларини қондириш учун минглаб одамларни чегарага жўнатмоқда. Афсуски, Туркия расман мигрантлар контрабандачисига айланди", деди у.

Total Views: 235 ,

Добавить комментарий

АҚШ БМТга Толибондан “террорчи” мақомини олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди

АҚШ БМТга Толибондан “террорчи” мақомини олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди...

Закрыть