Горбачёв АҚШнинг ракеталар бўйича битимдан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

Горбачёв АҚШнинг ракеталар бўйича битимдан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ «мутлақ ҳарбий устунликка» эришиш учун битимдан чиқиб кетишга интилмоқда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон «ўз иродасини бутун дунёга ўтказишни хоҳлайди».

Горбачёвнинг таъкидлашича, бу каби ҳаракатлар янги қуролланиш пойгасига олиб келиши мумкин.

СССР собиқ президенти АҚШни Россия билан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бўйича мулоқотни бошлашга чақирди.

Total Views: 670 ,

Добавить комментарий

АҚШ давлат қарзи тарихий рекорд даражага етди

АҚШ давлат қарзи тарихий рекорд даражага етди АҚШ давлат қарзи...

Закрыть