Германияда нархлар ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Германияда нархлар ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Германия шарқидаги федерал ўлкаларда нархлар ошишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, Мекленбург-Вонпомерания федерал ҳудудидаги 20 та жойда жами 11 мингга яқин одам тўпланган.

Нойбранденбург шаҳрида намойишчилар Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш ва энергия нархини чеклашни талаб қилган.

Шверин шаҳрида эса намойишчилар Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ва “Шимолий оқим 2” газ қувурини ишга туширишни сўраб намойиш ўтказган.

Шунингдек, Саксониянинг Лейпциг шаҳрида 1000 га яқин намойишчи тўпланган.

Қайд этиш жоизки, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин Европада энергия нархининг ошиши оқибатида Германияда мунтазам равишда федерал ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўтказиб келинмоқда.

Total Views: 297 ,

Добавить комментарий

“Тахт томон яна бир қадам”. Муҳаммад ибн Салмон Саудия Арабистони бош вазири этиб тайинланди

“Тахт томон яна бир қадам”. Муҳаммад ибн Салмон Саудия Арабистони бош...

Закрыть