Германияда Ислом душманлиги янги босқичга кўтарилди

Германияда Ислом душманлиги янги босқичга кўтарилди

Сешанба куни Дин ишлари бўйича Турк-Ислом Иттифоқига қарашли Кёльндаги масжидга бомба ўрнатилгани ҳақида электрон почта орқали хабар йўлланган эди. Пайшанба куни худди шундай хабар яна учтма масжидга жўнатилган.

DW хабарида айтилишича, Федерал хавфсизлик ташкилоти ушбу хабарлар ўртасида ўзаро боғлиқлик бор-йўқлигини аниқлашга уриняпти.

Пайшанба куни Мюнхендаги икки масжидга ва Изерлон шаҳридаги масждига бомба ўрнатилгани ҳақида электрон почта орқари хабар йўлланган. Бироқ масжидларда ҳеч қандай хавфли нарса топилмади. Душанба куни Карлсруэ шаҳрида Турк-Ислом Иттифоқининг байроғи флагштокдан туширилиб, ёқиб юборилган. 3 июль куни эса Шлезвигдаги масжидга ҳужум уюштирилиб, Қуръон китоблари ҳожатхонага ташланган эди.

Германия мусулмонлар марказий кенгаши масжидларга бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабарлар ўта ташвишли эканини айтиб, шу пайтгача жамоатчилик хабар топган воқеалар аслида айсбергнинг учи эканини таъкидлади. Кенгаш раиси Айман Мазйекнинг фикрича, Германияда Ислом душманлиги янги босқичга кўтарилди.

Total Views: 120 ,

Добавить комментарий

34 мамлакат Хитойнинг уйғурларни «қайта тарбиялаш» бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлади

34 мамлакат Хитойнинг уйғурларни «қайта тарбиялаш» бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлади Россия,...

Закрыть