Германия ва Франция ўртасида “Шимолий оқим-2” лойиҳаси сабабли келишмовчилик чиқди

Германия ва Франция ўртасида “Шимолий оқим-2” лойиҳаси сабабли келишмовчилик чиқди

Германия билан “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга ошириш масаласи бўйича зиддият Франция президенти Эммануэль Макроннинг хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманига ташриф буюришдан бош тортишига таъсир қилди.

Suddeutsche Zeitung нашрининг маълум қилишича, Макронни зиддият ортида Меркель билан бир минбардан нутқ сўзлаши истиқболи шаштини сўндирган.

Макроннинг ишончли вакили Хенрих Эндерляйн бу қадамни Германия учун “рамзий сигнал”лиги ва икки давлат ўртасидаги “узоқлашиш”нинг аломати эканлигини айтган.

Макроннинг анжуманга боришни рад этишининг расмий сабаби сифатида Франция раҳбарининг анжуман ўтказиладиган 15-17 февраль кунлари жадвалидаги мураккабликлар айтилган. Унинг Меркель билан биргаликдаги чиқиши 16 февралда бўлиб ўтиши керак эди.

Аввалроқ Франция Европа Иттифоқининг “Шимолий оқим-2”ни амалга оширишга тааллуқли газ директивасининг қайта кўриб чиқилишини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган. Берлин эса директиванинг ўзгартирилишига қатъий қарши чиқмоқда. 

Total Views: 371 ,

Добавить комментарий

Афғонистон ҳукумати Толибоннинг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят қилди

Афғонистон ҳукумати Толибоннинг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят қилди Афғонистон...

Закрыть