Германия президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келди

Германия президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.  

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа иттифоқи шакли доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Total Views: 219 ,

Добавить комментарий

Сергей Шойгу Душанбега келди

Сергей Шойгу Душанбега келди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбега...

Закрыть