Генерал Ҳафтар тинчлик битимини имзолаш учун вақт сўради

Генерал Ҳафтар тинчлик битимини имзолаш учун вақт сўради

Ливия пойтахтидаги ҳукуматга қарши кучлар қўмондони генерал Халифа Ҳафтар Москвада бўлиб ўтган тинчлик музокараларини келишув имзоламасдан тарк этди. Бу ҳақда 14 январь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Куни кеча Ливия пойтахти Триполида жойлашган бош вазир Фаёз Саррож ҳукумати ҳамда Ҳафтар етакчилигида фаолият юритаётган рақиб администрация етакчилари тинчлик музокараларини олиб бориш учун Россия пойтахтига боргани хабар қилинган эди.

Музокараларда Саррож ҳамда Ҳафтар юзма-юз учрашмаган. Икки тараф делегациялари аъзолари Россия ҳамда Туркия армиялари расмийлари иштирокида етти соат музокара олиб борган.

Кечга бориб Туркия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Саррож тинчлик битимини имзолаганини, аммо Ҳафтар ўйлаб кўриш учун кўпроқ вақт сўраганини маълум қилишди.

12 январь куни кеча Ҳафтарнинг ўзини “Ливия миллий армияси” деб атовчи кучлари Триполидаги “Миллий муроса ҳукумати” номи билан маълум бўлган ҳукумат билан вақтинча ўт очишни тўхтатишга келишиб олгани хабар қилинган эди. Аммо ҳар икки тараф бир-бирини келишув шартларини бузишда айблади ва пойтахт яқинида тўқнашувлар тинчимади.

Кузатувчилар Ливияда қарама-қарши тарафлар ўртасидаги тафовут йирик эканлигини айтиб, ўт очишни тўхтатиш келишуви самара беришига ишончсизлик билан қарамоқда.

Total Views: 404 ,

Добавить комментарий

Трамп: АҚШни Эрондаги тузумни ўзгартириш мақсади йўқ

Трамп: АҚШни Эрондаги тузумни ўзгартириш мақсади йўқ АҚШ президенти Дональд Трамп...

Закрыть