Гэн Шуан: Хитой Тайванга қурол етказиб берувчи АҚШ компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатади

Гэн Шуан: Хитой Тайванга қурол етказиб берувчи АҚШ компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатади

Хитой компаниялари Тайванга қурол етказиб беришга алоқадор бўлган АҚШ компаниялари билан ҳар қандай ҳамкорликни тўхтатади. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

"ХХР ҳукумати ва бизнес доиралари Тайванга қурол етказиб беришда иштирок этаётган Америка компаниялари билан ҳамкорлик қилмайди", — деди у.

Аввалроқ АҚШ Тайванга 108 дона M1A2 Abrams танки ва 250 дона FIM-92 Stinger зенит-ракета мажмуаларини етказиб беришга қарор қилганди. Ушбу қуролларни сотиб олиш Тайванга 2,2 млрд долларга тушади.

Total Views: 120 ,

Добавить комментарий

Афғонистонда хорижий қўшинларнинг авиазарбалари оқибатида 35дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистонда хорижий қўшинларнинг авиазарбалари оқибатида 35дан ортиқ киши ҳалок бўлди...

Закрыть