G-20 давлатлари афғонларга гуманитар ёрдам беришга келишишди

G-20 давлатлари афғонларга гуманитар ёрдам беришга келишишди

Сешанба куни Италия ташаббуси билан Катта йигирматалик давлатлари раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари виртуал саммит бошланди ва унда Афғонистон масаласи муҳокама этилди. Бу мамлакатда вазият гуманитар фалокат сари кетар экан, жаҳондаги кўплаб сиёсатчилар толибларнинг янги ҳукумати билан ҳамкорлик муқаррарлигига кўнишга мажбур бўлмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда хаос юзага келишига йўл қўйиб бўлмасликдан огоҳлантирди. У саммит иштирокчиларига Толибон бошқаруви даврида бу мамлакат иқтисодиёти буткул қулаб тушишидан ҳеч ким ҳеч нарса ютмаслигини айтиб ўтди.

Канцлерлик лавозими якунланаётган Меркель Германия Афғонистонга 600 млн евро миқдорида инсонпарварлик ёрдами ажратишга тайёрлигини тасдиқлади.

Жаҳон етакчилари, жумладан АҚШ президенти Жо Байден афғонларга молиявий ёрдам тўғридан тўғри Толибон орқали эмас, мустақил халқаро ташкилотлар орқали юборилиши кераклигини қайд этишди.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Афғонистонга 1 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам пакети ажратишни таклиф этди, шундан 300 млн доллар гуманитар фалокатнинг олдини олишга қаратилган.

Фон дер Ляйен назарда тутган сумманинг қолган қисми қайси мақсадларга йўналтирилишига аниқлик киритилмаган.

БМТ раҳбари Антониу Гутерриш маблағлар Афғонистоннинг янги ҳукумати қўлига берилишига қарши чиқди, у мамлакат иқтисодиётига тўғридан тўғри сармоя киритишни таклиф этган.

Саммит иштирокчиларининг қатор иштирокчилари Афғонистонга ёрдамни толибларнинг инсон ҳуқуқларига қай даражада риоя этишига боғлиқ қилиб қўйишни таклиф этган.

«Мени айниқса толибларнинг қизлар ва аёлларга алоқадор ваъдалари бажарилмаётгани ташвишга солмоқда», — деган Гутерриш.

Total Views: 65 ,

Добавить комментарий

Путин: Санкциялар ва АҚШ ҳукумати қарзларининг тез ўсиши долларга путур етказмоқда

Путин: Санкциялар ва АҚШ ҳукумати қарзларининг тез ўсиши долларга путур...

Закрыть