Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади 

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади 

Франциянинг Orano Mining SА. компанияси Навоий вилоятида уранни қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланувчи қўшма корхона ташкил этади. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳада таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва француз компанияси ўртасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 октябрда Францияга ташрифи вақтида “қумтош” турдаги уран бўлиши мумкин бўлган ерларда биргаликда геологик қидирув ишлари олиб бориш ва уларни ўзлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш келишуви имзоланган.

Томонлар устав капитали 34,5 млн доллар бўлган қўшма корхона ташкил этишади, унда хорижий сармоячининг 51 фоизлик улуши пул маблағлари, технологик қурилмалар ва техника ҳисобига, Ўзбекистон томонининг 49 фоизлик улуши шартномадаги майдонларда олиб борилган геологик қидирув ишлари давомида олинган геологик ва бошқа маълумот учун қилинган сарф-харажатлар ҳисобига шакллантирилади.

Келишувда шунингдек хорижий инвестор томонидан бутун маҳсулотнинг халқаро бозорнинг узоқ муддатли ва спот котировкаларини комбинациялаш йўли билан шакллантириладиган нархда ва маркетинг учун 7 фоизлик чегирма билан кафолатланган харид қилинишини кўзда тутади.

Қарор лойиҳасига кўра, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси хорижий инвестор билан биргаликда корхонанинг 2019 йил 1 августгача таъсис этилишини таъминлаши лозим. 

Total Views: 100 ,

Добавить комментарий

ЕИ Туркияни Ўртаер денгизида углеводород конларини қазиш ишларини тўхтатишга чақирди

ЕИ Туркияни Ўртаер денгизида углеводород конларини қазиш ишларини тўхтатишга чақирди...

Закрыть