Францияда мусулмонлар эркинлигини чекловчи қонун қабул қилинди

Францияда мусулмонлар эркинлигини чекловчи қонун қабул қилинди

Франция парламентининг қуйи палатаси – Миллий Ассамблеяда масжидлар ва диний таълим устидан ҳукумат назоратини кучайтирувчи қонунни қабул қилди. 

Ушбу қонундан мақсад мамлакатда диний радикализм ва "экстремизмни" йўқ қилиш экани айтилмоқда. Бироқ Франция мусулмонларининг фикрича, қонун диний эркинликни чеклайди ва мусулмонларни алоҳида нишонга олаётгани боис диний камситиш ҳисобланади. 

Танқидчилар фикрига кўра, келаси йилги президентлик сайлови олдидан амалдаги президент Эммануэл Макрон бу қонун ёрдамида ўнг қанот ва консерватив сайловчиларнинг кўнглини овлашга уринмоқда.

Қонун 30 март куни Сенатда ҳам қабул қилиниши кутиляпти.

Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу ҳужжат дин эркинлигини чеклайди ва Францияда аллақачон "терроризмга" қарши курашиш учун етарли қонунлар мавжуд. Шунингдек, қонун лойиҳасига қарши чиққанлар, ушбу қарорни Макроннинг келаси йилги президентлик сайловлари олдидан консерватив ва ўта ўнг сайловчилар орасида сиёсий очко тўплашга уриниши, деб атади.

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

БМТ Бош котиби коронавирус вакцинасининг тақсимоти тенг ва адолатли бўлмаётганини танқид қилди

БМТ Бош котиби коронавирус вакцинасининг тақсимоти тенг ва адолатли бўлмаётганини...

Закрыть