Франция қурол экспорт қилиш бўйича учинчи ўринга чиқиб олди

Франция қурол экспорт қилиш бўйича учинчи ўринга чиқиб олди

Францияда чиқадиган «Политис» журнали юртдаги қурол савдосига бағишлаб, алоҳида ҳужжат тайёрлади. Журналдаги «тинчликка чақира туриб, урушни пулламоқда», деб номланган айни мақолада таъкидланишича, «Францияда ишлаб чиқилган қурол-яроғни экспорт қилиш аслида мумкин эмас. Фақат махсус лицензия билангина мумкин. Бироқ сўнгги йилларда лицензиялар кўпайиб кетди ва ўз навбатида, бу Францияни қурол экспорт қилиш бўйича АҚШ ва Россиядан кейин учинчи ўринга чиқариб қўйди». «Франсуа Олланд даврида қурол саноатида мислсиз даражада юқори кўрсаткичга етгани кузатилиб», Франция қурол экспорти 27 %га, жаҳон қурол экспорти эса 10 %га ошди. «Политис» журналига кўра, бу қурол-яроғларнинг 42 %и Яқин Шарқ давлатлари ва уларнинг эркинликларни бостириб, низоларга аралашаётган режимларига сотилмоқда». Бунинг муқобили ўлароқ, журнал айни савдонинг «Франция нуфузини ўсишига» ҳисса қўшганини ҳам таъкидлади.

Изоҳ: Ғарбдаги динсиз капиталист раҳбарлар аҳволи шу. Қиёфалари одам, қалблари шайтоннинг ўзи. Тилда тинчлик ўрнатишга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақиришади, аммо қўлларидан инсоният қони томади, хусусан, мусулмонлар қони оқиб туради. Уларнинг бундай маданиятларини албатта йўқ қилиш лозим.

Total Views: 281 ,

Добавить комментарий

Диний идора рухсатисиз Ҳажга борганлар ДХХ томонидан сўроқ қилинди

Диний идора рухсатисиз Ҳажга борганлар ДХХ томонидан сўроқ қилинди Ўзбекистон...

Закрыть