Франция итальян вазирининг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз» деб атади

Франция итальян вазирининг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз» деб атади

Франция Италия бош вазири ўринбосари Луижи Ди Майо французларни Африкани эксплуатация қилишда айблаб чиққач, Италия элчисини чақиртирди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Луижи Ди Майо Франциянинг Африкадаги сиёсати қашшоқлик ва миграция сабаби экани ҳақидаги ўз фикрини такрорлаган. Бу Франция Италия элчисини чақиртирганидан бир неча соат ўтиб юз берди.

«Агар бугунги кунда одамлар кетаётган бўлса, бу Европа мамлакатлари, биринчи навбатда, Франция Африкадаги ўнлаб давлатларга нисбатан ўз мустамлакачилик сиёсатини ҳеч қачон тўхтатмагани сабаблидир», — дея қўшимча қилиб ўтган Ди Майо.

Франция унинг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз», деб атади.

Total Views: 483 ,

Добавить комментарий

Экспертлар КХДРда махфий ракета базасини аниқлашди

Экспертлар КХДРда махфий ракета базасини аниқлашди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро...

Закрыть