Франция Гулнора Каримовага тегишли мулкларни сотиб, пулларини Ўзбекистонга қайтармоқчи

Франция Гулнора Каримовага тегишли мулкларни сотиб, пулларини Ўзбекистонга қайтармоқчи

Франция Парижда Гулнора Каримовага тегишли бўлган мулкларни сотишдан тушган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига топширади. Бу ҳақда Франция янгиликлар радиоси – RFI прокурор Николя Байетога таянган ҳолда 9 июль куни хабар берди.

Прокурорнинг билдиришича, гап Гулнора Каримованинг Париждаги квартираси, Сен-Тропе шаҳри яқинидаги Гассене аҳоли пунктидаги вилласи ва де Грусседаги қасри ҳақида бормоқда.

Бу мулклар SCI мулкни бошқариш ширкати номига расмийлаштирилган. Француз терговчилари бу объектлар хориж телекоммуникация ширкатлари Ўзбекистон бозорига кириш учун Гулнора Каримовага берган поралар ҳисобига сотиб олинганини аниқлаган.

SCI ширкати 26 июнь куни тергов билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган ва “аввалдан айбдор эканлигини тан олган ҳолда” прокуратурага келган. SCI ширкати 9 июлгача тергов устидан апелляция киритиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ бу ҳуқуқдан фойдаланмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Гулнора Каримовага тегишли бу уч объект мусодара қилинган ҳисобланади.

Прокурор Николя Байетога кўра, Каримованинг Париждаги мулки бўйича якуний қарорни Тошкент жорий йилда қабул қилди. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати билан 18 ой мобайнида музокаралар олиб борилди.

Гулнора Каримованинг Париждаги квартираси 2019 йилнинг баҳорида 14 миллион еврога сотилган. Бу сотиб олинган баҳодан икки баробарга арзондир. Сотилган мулклардан тушган пулнинг 2 миллион евроси тергов ҳаражатларини қоплаш учун товон пули сифатида ушлаб қолинади.

Франция матбуотининг ёзишича, Гулнора Каримова Париждаги квартирани 31 миллион еврога, виллани 2 миллион 400 минг еврога, қасрни 28 миллион еврога сотиб олинган.

Total Views: 408 ,

Добавить комментарий

Ричард Спенсер Пентагонга вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди

Ричард Спенсер Пентагонга вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди АҚШ Мудофаа вазирлиги...

Закрыть