FP: Британия ва Франция Сурияга қўшимча қўшин юборишга рози бўлди

FP: Британия ва Франция Сурияга қўшимча қўшин юборишга рози бўлди

Британия ва Франция Сурияга у ердан кетаётган америкалик ҳарбийлар ўрнига қўшимча қўшин юборишга рози бўлди. Бу ҳақда Foreign Policy нашри хабар берди.

“АҚШ маъмурияти ходими АҚШнинг Сурияда қўшинлари бўлган ягона ҳамкорлари – Британия ва Франция қўшинлари сонини 10 фоиздан 15 фоизгача ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олганини тасдиқлади”, деб маълум қилинган хабарда.

“Қўшимча қўшинларнинг аниқ сони ва уларни ошириш жадвали номаълум”, деб қўшимча қилган манба. Унинг айтишича, Болқон ва Болтиқ давлатлари Сурияга қанчадир ҳарбий юбориши мумкин, Италия бу масала бўйича яқин орада бир қарорга келади.

Total Views: 242 ,

Добавить комментарий

Сергей Лавров Зеленскийнинг Путин билан учрашиш таклифига жавоб қайтарди

Сергей Лавров Зеленскийнинг Путин билан учрашиш таклифига жавоб қайтарди Россия...

Закрыть