Foreign Policy: АҚШ ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиб катта хато қилмоқда

Foreign Policy: АҚШ ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиб катта хато қилмоқда

Россиянинг ноядровий жанговар каллакли ракеталари ядровий қуролидан қирғинбаротроқдир, АҚШ ўрта ва кичик масофларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиб катта хато қилмоқда. Бундай фикрни АҚШнинг Foreign Policy журнали билдирди.

Нашрнинг таъкидлашича, келишувдан чиқиш Вашингтон учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Москвада ядровий салоҳиятни оширишга ҳожат йўқ, бироқ келишувнинг бекор қилиниши унга оддий жанговар каллакли янги ракеталарни қуруқликда жойлаштиришга имкон беради.

Мақолада НАТО келишув остига тушувчи қанотли ракеталардан катта миқдорда фойдаланиши таъкидлаб ўтилган. Бундай ракеталар жанговар кемалар, сув ости кемалари ва самолётларда жойлаштирилган. Россиянинг бунга ягона жавоби қуруқликда жойлаштирилувчи қирғинбарот ноядровий ракеталарни ишлаб чиқиши бўлади. Бундай технологиялар Москвада бор, Вашингтоннинг келишувдан чиқиши эса уларни ҳаётга татбиқ қилишга имкон беради. 

Келишув 1987 йилда собиқ иттифоқ ва АҚШ президентлари Михаил Горбачёв ва Рональд Рейган томонидан имзоланган. Келишув қуруқликда жойлаштирилувчи қанотли ракеталарга эгалик қилиш, уларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга имкон бермайди. 2018 йил октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг келишувдан чиқишини эълон қилди.

Total Views: 495 ,

Добавить комментарий

Киев Россия билан алоқаларини буткул узмоқчи

Киев Россия билан алоқаларини буткул узмоқчи Киев Россия билан тузилган...

Закрыть