Фитрат бузилишининг инсон учун дунё ва охиратдаги хатари

Фитрат бузилишининг инсон учун дунё ва охиратдаги хатари

Америка гомосексуализм бўйича дунёда етакчилик қилмоқда: Гомосексуализм узоқ вақт давомида Ғарбликлар учун муқаддас саналган Рим меросининг акс садосида ўзини сиёсий ва тизимли равишда ташкил этди. Таъсисчи оталар (америкаликларнинг таъсисчи бобокалонлари) гомосексуализм учун қўлланадиган жазони зўрлаш учун қўлланадиган жазо сифатида кўришган. Жорж Вашингтон ўзининг видолашув нутқида: «Ахлоқни динсиз сақлаб қолиш мумкин, деган фикрга берилманг», дейди. Гомосексуаллар Рим империясидаги гомосексуализм тарихини такрорлашади. Шунинг учун бемаъни шаҳвоний ҳирслар ортидан қувиб, ўзларининг бахтсиз қисматларини унутишади. Улар босим ўтказувчи гуруҳларни ташкил этиб, улар орқали моддий ва маънавий таъсир кўрсатишади. Америкалик гомосексуаллар ва гей эмансипацияси (ижтимоий қарамликдан, масалан боланинг ота-онага, хотиннинг эрга итоат қилишдан бош тортиши) тарафдорлари бўлган эркак ва аёллар Америка мактабларида жинсий таълимга таъсир ўтказишни мақсад қилишган. Улар университетлардаги таълим бошқармаси қўмиталарини ўз назоратларига олиб, уларни гомосексуалларга қарши туриш ўрнига улар билан бир қаторда турадиган қилишган. Шунингдек, штатлардаги қонун чиқарувчи кенгашларни ҳам назоратларига олиб, гомосексуализмга қарши қонунларни бекор қилишган. Голливуд гомосексуалликни эркак ва аёллар хавфсиз ва танқиддан йироқ бўлишлари мумкин бўлган қонуний турмуш тарзи сифатида тарғиб қилувчи кўрсатувларни тайёрлай бошлади. Бундай кўрсатувларни тайёрловчилар гомосексуалларнинг қаршиликка ва танқидга учрашларини, шунингдек, хатти-ҳаракатлари учун айбланишларини камайтиришга муваффақ бўлишди. Америкадаги «фуқаролик эркинликлари» иттифоқи гейлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Шимолий Америкада «Эркак кишининг болага бўлган севгиси» деб номланган гейлар уюшмаси мавжуд.

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларига қадар Қўшма Штатларда ҳам, Европанинг бошқа жойларида ҳам, гомосексуализм қабул қилинмаган. Эллигинчи йилларда Америкада гомосексуализм «ҳеч ким унинг номини айтишга журъат қила олмайдиган севги эди. Бугун эса, у оғзини ёпмайди». (Патрик Бюккенен: «Ғарбнинг ўлими» китоби, 95-саҳифа). Унинг жазоси ўлим эди, кейин умрбод қамоқ жазосига, кейин эса жаримага алмаштирилди. Чунки у ривожланиб, унинг тарафдорлари ва ҳимоячилари пайдо бўла бошлади. Иккинчи жаҳон урушида Америка гомосексуал эркак ва аёлларни ҳарбий хизматдан четлаштиришга ҳаракат қилди. АҚШ давлат котиби Самнер Уэллес поезднинг ухлаш вагони ишчисидан гомосексуал муносабатни талаб қилгани учун истеъфога чиқишга мажбур қилинган. АҚШ президенти Линдон Жонсон ўз ёрдамчиси гомосексуал муносабат билан шуғуллангани учун махфий полиция томонидан ҳибсга олинганидан кейин, ундан воз кечган. Боб Боуман Колумбия округида йигирма ёшли йигит билан гомосексуал муносабат билан машғул бўлиб турган ҳолида қўлга тушгач, вакиллар палатасидаги ўрнидан маҳрум бўлган. Президент Эйзенхауэр гейларнинг давлат ишларида ишлашини тақиқлаган, улардан бир қанчасини ҳарбий хизматдан ва фуқаролик лавозимларидан четлатган.

Аммо, Америкада гомосексуализмга нисбатан вазият ўзгарди. Американинг Сан-Франциско шаҳри дунё гейларининг пойтахтига айланди. Альфред Ленсининг 1948-йилда тайёрлаган кўра, америкалик 16 ёшли ўғил ва қиз болаларнинг 10 фоизи гомосексуалдир, эркакларнинг 37 фоизи ўзига жинсдош эркакларга мойил. (Буларнинг барчаси туфайли Америка йўқ бўлиб кетади. Олег Платонов, 146-саҳифа). 10 йилдан ортиқроқ вақт ўтгач, бу кўрсаткич 3-4 маротаба ортиб кетди.

Бу 1960 йилда Америкада бошланган жинсий (сексуал) инқилобнинг табиий натижаси ҳисобланади. 1962 йилда олий суд гомосексуалларга хос нашрлар фойдасига ҳукм чиқарди. Бу эса матбуотга гомосексуализм ҳақида кўпроқ нашрлар чиқаришига ёрдам берди. 1969 йилда 2000дан ортиқ гомосексуаллар Нью Йоркдаги Стоунвол Ин меҳмонхонасида полицияга қарши исён кўтарди. Бу гомосексуаллар оммавий чиқишининг бошланиши бўлиб, бунда улар ўз талабларини илгари суришди. Улар ҳокимиятдан ўз истаклари бажарилишини талаб қилиб, ўзларидан бири «Ҳарфи Малик»ни фаолиятларини бошқариши ва ҳуқуқлари қўлга киритилишини таъминлаши учун масъул қилиб тайинлашди. Улар талаб қилган ҳуқуқлар қуйидаги ишларда гавдаланади: Никоҳ шартномаси учун ҳужжат олиш; Бола асраб олиш, уларни мактабларда ва болалар муассасаларида ўқитиш; Гомосексуалларнинг диндорлар ва диндор бўлмаганлар томонидан бўладиган қаршиликлардан ҳимоя қилиниши. Уларнинг байрами 1970 йилдан бери «Қадр-қиммат марши» доирасида ўтказиб келинади. Гомосексуал кўнгиллилар таҳдиди остида 1970 йилда Америка психиатрия ассоциацияси «Иккинчи гуманистик баённома»да гомосексуализм ташхисини потологик касалликлар рўйхатидан чиқариб, 1952 йилда гомосексуаллар учун белгиланган ташхисдан чекинишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, мезон ўзгарди ва «Гомосексуаллардан нафратланиш» энди руҳий касаллик деб ҳисобланадиган бўлиб қолди. АҚШнинг демократ президенти 1978 йилда оқ уйда гейлар делегациясини қабул қилди. 1982 йилда Далласда гомосексуал эркак ва аёлларнинг биринчи конференцияси ўтказилди. 1981 йилда Америкада ОИТС пайдо бўлиб, унга чалинганлар сони 3000га етди ва улардан 1283 киши вафот этди.

1983 йилда Массачусетс штатидан сайланган конгресс аъзоси Жерри Стаддс ўзининг гомосексуаллигини ва 16 ёшли боланинг талабига биноан у билан гомосексуал муносабатда бўлганини эълон қилди. Шундай бўлсада, у конгресс аъзолигига яна қайта сайланди. Барни Франк гей бола билан бирга яшашига қарамай, вакиллар палатасида қолди. Ўтган асрнинг саксонинчи ва тўқсонинчи йилларида Америка минглаб гомосексуалларнинг никоҳ шартномасини тузганига ва бола асраб олганига гувоҳ бўлди. 1987 йилда гомосексуаллар 300000 киши иштирок этган намойишга чиқиб, оммавий жойларда ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини талаб қилишди. 1989 йилда Сан-Францискода гомосексуаллар никоҳи тасдиқланди.

1992 йилда демократик партиядан президентликка номзод Билл Клинтон, ўз рақиби катта Бушдан фарқли равишда, АҚШ армиясидаги гейларни ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасини илгари сурди. Клинтон ғалаба қозониши биланоқ, «Сўрама, ҳеч кимга айтма» қонунини қабул қилди. Бу қонунга кўра, ҳарбий хизматга чақирилганларнинг гей ёки гей эмаслиги сўралмайди ва модомики гейлар ўзларининг жинсий ориентацияларини яшириб, ошкор қилмас экан, уларнинг армияда хизмат ўташига рухсат берилади. АҚШ армиясидаги гейлар сони 65000га етади. Клинтоннинг рафиқаси Хиллари Нью Йоркда бўлиб ўтган гей-парадда иштирок этди. («Гомосексуаллик ифтихори» деб номланган биринчи марш 1978 йил 17 майда Сан-Францискода бўлиб ўтган. «Ифтихор» ғояси «Гомофобия луғати» китоби муаллифи Луи-Жорж Тэн ташаббуси билан пайдо бўлган. Бутун дунёга гомосексуалларни ва гомосексуализмни қабул қилдириш учун глобал кампания ўтказилган. Уни араб шаҳарларига, жумладан Қуддусга кўчириш уринишлари кетмоқда). Таймс газетаси мухбири «Лесбиян ва Гей Журналистлар Миллий Ассоциацияси»нинг ўн йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғилишда газета муҳаррирларининг тўртдан уч қисми гейлар эканлигини маълум қилди. Барни Фрэнк Оқ уйдаги ижтимоий тадбирларга ўзининг гей йигити билан бирга келди.

Хиршфельд томонидан гомосексуаллар иттифоқи ташкил қилиниши ва бутун дунё кўз ўнгида уларнинг пайдо бўлишининг 100 йиллиги (1897-1997) муносабати билан Сан-Франциско губернатори Вилли Браун ҳамда ҳукумат ва конгресс вакиллари иштирокида бутун дунё бўйлаб гомосексуаллар уч ой давомида Сан Францискода йиғилишди. 500-700 минг атрофидаги гомосексуал иштирокчилар ва уларнинг тарафдорлари «Худо барча болаларини севади» деб ёзилган баннерларни кўтариб туришди.

2001 йилда Жон Эшкфорт гомосексуал Жеймс Хормелнинг АҚШнинг Люксембургдаги элчиси этиб тайинланишига қарши чиққани учун Демократик партия сенаторлари томонидан танбеҳ олди ва ҳатто ўлгудек калтакланди. Президент Барак Обамага келсак, у 2012 йилда гомосексуалистларни қўллаб-қувватлади. АҚШ олий суди гомосексуалларга турмуш қуриш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарганида, уларнинг турмуш қуриш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаб, уни «Американинг ғалабаси… севгининг ғалабаси» деб атади. (Гомосексуализм Ғарб тафаккурида, Нуҳо Аднан Қотиржий, 100-саҳифа). Обама 2008 йилда гомосексуализмга қарши чиққан эди. 2012 йилда уни қўллаб-қувватлагач, гомосексуаллар ўз журналлари муқовасига унинг суратини жойлаштиришди. АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картернинг «Агар Масиҳ бор бўлганида, гомосексуализмга рухсат берарди» деб айтган гапи энг ғалати гаплардан биридир.

АҚШ давлат котибаси (2009-2012), 2016 йилдаги президентлик сайловида АҚШ президентлигига Демократик партиядан кўрсатилган номзод Хиллари Клинтон ўзининг «Оғир танлов» номли китобида бутун бир бобни гомосексуализмга бағишлаб, бу бобни «Инсон ҳуқуқлари-тугалланмаган иш» деб номлади. Бу бобнинг хулосаси шуки, гомосексуализм ва гомосексуаллар «Самнер Уэллис билан бўлгани каби» исталмаган. Хилларининг вазирлиги остида эса, улар олқишланган. Чунки у «Гомосексуаллар эмас, балки уларни ёмон кўриш йўқ қилиниши керак бўлган ёвузликдир» деган тушунча остида гомосексуал ходимлари, уларнинг қариндош ва танишлари учун зиёфатлар уюштирган. («Ғарбнинг ўлими» китоби, 109-саҳифа, Патрик Бюккенен). Шунингдек, у Оқ уйни бутун дунёдаги гомосексуалларни олқишлашга кўндирди. Бунинг учун бутун дунёдаги режимларга Америка томонидан кўрсатиладиган ёрдамларни гомосексуализмнинг қабул қилинишига боғлашни ҳамда 1995 йилда Пекинда бўлиб ўтган «Аҳоли конференциясида» аёллар учун квота ажратилгани каби, улар учун ҳам квота ажратишни таклиф қилди. Бугунги кунда президент Байден ва давлат котиби Блинкеннинг бутун дунё бўйлаб гомосексуалларни ва гомосексуализмни қўллаб-қувватлаши айни шу сиёсатнинг ўзидир.

Капиталистик Ғарбдаги судлар ва қонунлар гомосексуализмга қарши чиқувчиларни оғзини ёпишга мажбур қилаётган бўлсада, Америка ичкарисида гомосексуализмни ҳаёт ва жамият учун жиддий хавф деб ҳисоблайдиган овозлар янграмоқда. Улар гомосексуаллар бир уйда жамланган шароитда, асраб олинган ўғил ва қизларни нима кутаётганини англаганлари учун гомосексуалларнинг бола асраб олишига рухсат бермасликка чақиришмоқда. Албатта, бу овозларга болаларнинг гомосексуализмга берилиб кетган муҳитда ўсиб улғайиши хавфини ҳис қилган Ғарбдаги ақли расо кишиларнинг овозлари уланиши табиий. Ахир, норасида ўғил ёки қиз отасиз икки лесбиян она қўлида ёки онасиз икки лўттибоз ота қўлида қандай ўсиб улғаяди.

БМТнинг гомосексуализмни қўллаб-қувватлашдаги роли: БМТ томонидан 1948 йилда чиқарилган умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси бутун дунё бўйлаб гомосексуаллар ва гомосексуализмнинг қўллаб-қувватланишидаги балонинг боши ҳисобланади. Ташқи кўриниши инсон ҳуқуқлари бўлган ушбу декларация гомосексуализмнинг инсон ҳуқуқлари номи остида кириб келишига кенг йўл очди. Декларация инсон ҳуқуқларини, яъни эркак, аёл ва «гомосексуаллар» ҳуқуқларини ўз ичига олади. Бунинг тасдиқи сифатида, БМТ ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг «демография» мавзусига бағишланган конференциялари бошланиб, яширин нарсани фош қилди. Конференцияларда беҳаёларча гомосексуаллар, уларнинг жамоатчилик олдида ошкора чиқиш ҳуқуқлари ва уларга эътироз билдирмаслик ҳақида гапирилди. Қолаверса, БМТ дунё ҳукуматларини гомосексуализмни жиноят деб ҳисоблайдиган, гомосексуалларни жазолайдиган қонунларини ўзгартиришга чақирди ҳамда бутун дунёга, унинг эътиқод ва динларини заррача ҳисобга олмасдан қарши чиқди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳомийлигида бутун дунё бўйлаб ўтказилаётган демографик жараёнларга бағишланган конференциялар берган кўрсатмалари ва илгари суриб, қабул қилган бузғунчи ғоялари билан хавфли ролни ўйнади. Бундай бузғунчи ғоялар аввал «Европа ва Америка» давлатларида қўлланди. Кейин бутун дунё уларни қабул қилишга мажбурланди ҳамда Европа ва Америка давлатларига эргашишга ундалди. Бу нарса пул, озиқ-овқат, стипендиялар ва булардан бошқа ёрдамларни кўрсатишни ўз ичига олган дастурлар орқали тарғиб қилинди. Изоляция, қамал, уруш ва ҳокимиятдан ағдариб ташлаш билан таҳдид қилинди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бутун дунёга ўзини ғамхўр қилиб кўрсатиб, Мальтус назариясини қабул қилди. (Мальтус – «Одамлар геометрик прогрессияга, ресурслар эса, арифметик прогрессияга кўра кўпаяди. Шунинг учун одамларга ресурслар етишмайди» деган фикрни илгари сурган британиялик иқтисодчи). У туғилишни назорат қилишга чақирган. Ғарбда аҳолининг қисқаришига келсак, Мальтус илгари сурган фикрнинг фуқароларга таъсири натижасида, улар роҳат-фароғатга интиладиган ва турмуш қуришни ортга сурадиган бўлиб қолишди ҳамда бола туғувчи аёллар озайди). Ғарбий Европа ва Америкада аҳолининг қисқариши кузатилаётган бир пайтда, дунёнинг қолган қисми аҳоли сонининг кўпайиши билан улардан ўзиб кетмаслиги учун, туғилишни назорат қилиш ва тартибга солиш орқали аҳоли ўсишини чеклаш бўйича дастурлар ишга туширила бошланди.

1994 йилда демографик жараёнларга бағишланган Қоҳира конференциясида «гендер» (ижтимоий жинс) ғояси илгари сурилди. Бу ғоянинг асосий мазмуни гомосексуалликни эркак ва аёллардан ташқари учинчи жинс сифатида қабул қилиш, уларга ҳаётдаги табиий нарса сифатида муносабатда бўлиш ҳамда эркак ва аёллар учун қўшимча гомосексуаллик майдонини очишдир. Ажабланарлиси шундаки, 1995 йилдаги демографик жараёнларга бағишланган Пекин конференциясида «барча турмуш тарзлари тенгдир» шиори остида ҳар икки жинсдаги 7000 нафар гомосексуал иштирок этди. Гомосексуализм ҳақидаги ҳужжат тасдиқланиши ортидан улар конференция майдонида марш ўтказишди.

2006 йилда БМТ Швецариянинг Женева шаҳарида гомосексуаллар учун халқаро симпозиум ўтказди. «Гомосексуал бўлиш ҳуқуқи» номи остида ўтган бу симпозиумда 200 нафар Ғарб гомосексуаллари қатнашди. Симпозиумда гомосексуализмга қарши диний тўсиқларни қандай енгиб ўтиш мумкинлиги муҳокама қилинди ва диндор гомосексуалларни топиш ечим сифатида таклиф қилинди. Бунинг ортидан 2008 йилда гомосексуалларни қўллаб-қувватлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунларни бекор қилиш бўйича Европа ташаббуси илгари сурилди. 2011 йилда БМТ гомосексуаллар ҳуқуқларини тан олди. SEDAW ғояси айни шу шиордан олинди. У эркаклар ва аёллар ўртасидаги камситишларга қарши курашишини даъво қилди. Аслида эса, мактабларда гомосексуалларнинг пайдо бўлиши, уларга ғамхўрлик кўрсатилиб ҳимоя қилиниши учун замин тайёрлади. Қуддус шаҳарида гомосексуалларнинг «ифтихор» кунини ўтказиш режаси муваффақиятсизликка учраганидан кейин, уларни эркак ва аёллардан ажратмаслик керак деган баҳона билан жамиятлар уларни қабул қилишга мажбурланди.

Кейин Ғарбнинг бошланғич мактабларига жинсий таълимни киритиш орқали учинчи қадам ташланди. Бундан мақсад ўқувчиларга сурат, мультфильм ва видеоларни кўрсатиш орқали, уларни жинсий алоқа билан таништириш, уларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш ва уларга янги ғояларни бериш эди. Бу – ўқувчи бола ва қизларнинг аврат жойларини очиш, синф хонасида жинсий алоқа қилиш орқали амалда қўлланади. Уларга ҳомиладорликни олдини олиш воситаларидан ва перезервативдан фойдаланиш орқали ҳомиладорликдан сақланиш ўргатилади. Улар бир-биридан лаззатланишга, турмуш қурмасликка ёки турмуш қуришни кексайиб қолгунга қадар кечиктиришга ундалади. Қизларни туғишни кечиктириш ёки уни умуман инкор қилиш билан никоҳ ва оналикка қарши тарбиялайди. Хоҳлаган пайт ҳеч қандай чекловсиз жинсий алоқа билан шуғулланишига имкон яратади. Ўғил болаларга эркак бўлиб қолиш ёки жинсий аъзосини ўзгартириб, хунасага айланиши ҳақида танлаш ҳуқуқини беради. Хунаса бўлиб олгандан кейин эркаклар билан лўттибозлик қилаверадилар, эркаклар оила қуриб, бир уйда табиий равишда ҳаёт кечираверадилар! Патрик Бюккенен «Ғарбнинг ўлими» китобининг 474-саҳифасида қуйидагича савол ташлайди: «Давлат мактабларида жинсий бузуқликнинг лаззатлари ўргатилса, маданиятимиз заҳарланса… бундай аҳволга рози бўлишимиз керакми? Бу – биз ҳурмат қилишимиз керак бўлган «ранг-баранглик»ми?»… Ҳар ҳолда, бу ўз-ўзидан пайдо бўлмади. 1999 йилда Гагада мактаб ўқувчиларига тегишли қонунлар доирасида жинсий ва репродуктив ҳуқуқларини ўргатишга чақирган конференция бўлиб ўтди. 2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мактабларда жинсий таълим беришга, шунингдек, ўсмир қизларнинг ҳомиладорликни олдини олувчи воситалардан фойдаланишига ва аборт қилдиришига рухсат беришни ўз ичига олган келишувни тасдиқлади. 2015 йилда БМТнинг «Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача барқарор ривожланиш лойиҳаси» номли резолюцияси қабул қилинди. Бу резолюция бутун дунё бўйлаб гомосексуализмни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Черковнинг гомосексуализм ва гомосексуалларга нисбатан позициясининг ўзгариши

Насронийлик жиддий ахлоқий ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Черков баччавозликни яратувчининг қонунига тўғри келмайдиган, ғайритабиий, ахлоқсизлик ва жиноят деб ҳисоблар эди. Унинг наздида бундай иш жирканчли, уни қабул қилган жамият тубан бўлиб, бундай жамиятни ислоҳ қилишни ўз бурчи деб биларди. Буларнинг барчасидан кейин, черков баъзи ходимларининг хижолатомуз норозиликлари ва ҳукуматларнинг босимлари ортидан баччавозликни ғайритабиий ва ғайриахлоқий деб ҳисоблашдан уларнинг бундай ғайритабиий ишларига баракот сўраб дуо қилишга ўтди. Бундан ташқари, катта ва кичик ёшдаги черков зиёратчилари билан ғайритабиий жинсий муносабатда бўладиган руҳонийлар бор эди. Бундай ишлар Германиядаги 170 нафар руҳоний, жумладан, Ватикан Папаси Францискнинг укаси томонидан тўртта черковда бошланди. Кейин Австралия, Америка, Ирландия, Хорватия, Словения ва Италияда давом этган. Уларнинг бу қилмишлари янги минг йилликнинг бошларида фош бўлган. Ҳатто Ватиканнинг штаб-квартирасида лўттибоз эркакларнинг борлиги маълум бўлган. 2004 йили Ген Робинсон Американинг Nyu-Xempshir епархияси епископи этиб тайинланган. У машҳур лўттибоз бўлган. Швеция черкови лесбиян аёлни руҳоний этиб тайинлаган. 2003 йили Кентербери архиепископи Роун Вилямс шундай деган эди: Бир жинсли икки шахс орасидаги жинсий алоқа никоҳланган икки шахс орасида бўлгани каби Худонинг ҳам севгисини акс эттиради. (Ғарбдаги лўттибозлик. 55-саҳифа).

Гомосексуалларнинг касалликлари:

Ибн Можжа ўз «Сунан»ида Абдуллоҳ ибн Умар Росулуллоҳ дан ривоят қилган беш хислат тўғрисидаги ҳадисни келтиради. Бу ҳадисда шундай келади:

«… لَمْ تَظْهَرْ الْفَاحِشَةُ فِي قَوْمٍ قَطُّ حَتَّى يُعْلِنُوا بِهَا إِلا فَشَا فِيهِمْ الطَّاعُونُ وَالأَوْجَاعُ الَّتِي لَمْ تَكُنْ مَضَتْ فِي أَسْلافِهِمْ الَّذِينَ مَضَوْا..»

«… Агар бирон бир қавмда зино ошкор қилинса, уни очиқдан-очиқ қиладиган бўлсалар, уларнинг орасида ўлат ва ўтган ота-боболарида бўлмаган касалликлар тарқалади…».

Гомосексуаллар қариндошлари, болаликдаги дўстлари ва ишдаги ҳамкасблари орасида ўзларини айбдор ва камситилган деб билишади. Уларда ўзларига нисбатан ишонч бўлмайди ва гомосексуал бўлганлари учун уялишади, ўзларини ёлғиз ҳис қилиб, уларнинг гомосексуаллигини билган ва улардан узоқлашган жамиятдан ажралиб қолишади.

Қариндошларининг қайғу ва қувончларига шерик бўла олмаганликлари учун қайғуга тушишади. Улар руҳий тушкунликдан азият чекишади ва ўзларидан жирканишади. Ўзларининг табиий хилқатдаги тенгдошларидан кўра кўпроқ ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлашади. Чунки уларнинг психологияси бузилган ва беқарор бўлади. Буларнинг барчаси Америка, Франция, Британия ва булардан бошқа мамлакатларда гомосексуаллар устида ўтказилган бетараф тадқиқотлар хулосаларидир. Гомосексуаллар томонидан молиялаштирилган тадқиқотлар хулосаларида эса, улар бахтли ва ўзларининг гомосексуаллигидан мамнун қилиб кўрсатилган.

Гомосексуал эркаклар гомосексуал бўлганликлари натижасида кўплаб органик касалликлардан азият чекишади. Бундай касалликлар бошида гонорея, сифилис ва герпес (гомосексуаллар орасида кенг тарқалган, ўсиб кўпаядиган қизил яралар билан ажралиб турадиган мияда оғир асоратлар билан кечадиган ўта оғир жинсий касаллик) каби касалликлар, шунингдек, гомосексуалларнинг 73-75 фоизи орасида кенг тарқалган ОИТС касаллиги туради. Ғайритабиий жинсий муносабатларда ишлатиладиган суюқлик мойлардан фойдаланиш натижасида гомосексуаллар анал саратон ва сурункали простатит касалига чалинишади. Лесбиян аёллар бактериал вагиноз, вагинал замбуруқлар, одам папилломавируси (юздан ортиқ турга эга вируслар гуруҳи), трихомоноз (жинсий йўл билан ва ҳўл нарсалар, масалан, сочиқ ва кийим орқали юқадиган паразитар касаллик), герпес (инкубация даврида вирусни ташувчи аёлдан юқадиган вирусли касаллик), гонорея ва сифилис касалликларидан азият чекишади. Гомосексуаллар орасида яна бир қанча касалликлар ҳам кенг тарқалган бўлиб, улардан энг хавфлиси оғиз ва тил саратонидир. (Оғиз ва тилда пайдо бўладиган оқ доғлар тезда саратонга айланади. Бу касаллик гомосексуал бўлмаганларда учрамайди).

Гомосексуалларга нисбатан дунё қаёққа қараб кетмоқда?

Лут алайҳиссалом ўз қавмини соғлом фитратга қайтиш ва қилаётган ишларини тарк этиш орқали Аллоҳнинг амрига жавоб беришга чақирганида, қавми унга қандай жавоб қилган эди? Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓاْ أَخۡرِجُوهُم مِّن قَرۡيَتِكُمۡۖ إِنَّهُمۡ أُنَاسٞ يَتَطَهَّرُونَ﴾

«Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (яъни Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан»» [Аъроф 82]

Улар ораларидан Лутни қувиб чиқаришни тўғри деб ҳисоблашганди.

Гомосексуаллар ўз ҳаёт тарзларини бутун дунёга мажбуран жорий қилишга ҳаракат қилишмоқда. Улар дунёнинг турли бурчакларида гомосексуалларга қўлланиб келган ўлим жазосини бекор қилиш, шунингдек, очиқ майдонга эга бўлиш учун дунёга босим ўтказиш орқали ўз мақсадларига олиб борадиган йўлнинг ярмини босиб ўтдик деб билишмоқда. Ўз олдиларидаги тўсиқларга барҳам бериш учун Америка, Европа давлатлари, Канада ва Австралиядан бошлаб Ғарб олами давлатларига кириб боришди. Улар ўз йўлларидаги енгиб бўлмас тўсиқ бўлмиш «Ислом» томон кетишмоқда. Зеро, Ислом уларни қабул қилмайди ва Унинг улар борасидаги ҳукми барқарор бўлиб, замон ва макон уни ўзгартира олмайди. Шунинг учун улар ўз ўқларини Исломга қаратиб, мусулмон мамлакатлардан гомосексуалларни қидириб топиб, уларни ҳимоя қилишга ва улар учун режа тузиб, уларга йўл кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

Араб дунёсидаги гомосексуаллар Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади. Чунки бу ташкилотлар бутун дунёдаги гомосексуаллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳамда гомосексуализмни жиноят деб ҳисоблаган қонунларини ўзгартиришлари учун давлатларга босим ўтказишни ўз зиммаларига олишган. (Ғарб тафаккурида гомосексуализм, 349-саҳифа).

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон гомосексуаллар ҳуқуқларини тан олмаган давлатларга санкция жорий қилинишини айтиб, Commonwealth робитаси (Британия бош 53 давлатни ўз ичига олган ташкилот) раҳбарларига таҳдид қилди. Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам ўз ҳукмронлиги даврида гомосексуаллар ҳуқуқларини кафолатлашга эришганини фахр билан эълон қилган эди.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, бироз фарқ билан гомосексуализмни маъқуллаган ва бунда ёмонликни кўрмаганлар ёлғиз европалик ва америкаликлардир. Айни пайтда гомосексуализм Осиё, Африка, Россия ва Лотин Америкасида маъқулланмайди.

Бугун Ғарб бутун оламга нисбатан олиб қараганда, инсонлар олдига жуда зийнатланиб чиққан кишига ўхшайди. У киши одамлар орасида юраркан, кимлардир унга ҳасад қилади. Кўп ўтмай кийимлари орасидан унинг авратлари кўриниб қолади. Одамлар унинг очилиб қолган авратига ишора қилишади. Шунда у қараб, очилиб қолган, осилиб қолган авратини ўз кўзи билан кўради. Бироқ, у ҳеч нарса бўлмагандек, буни оддий ҳол билиб, ўз йўлида давом этади.

Хотима

Капиталистик мабдадаги динни ҳаётдан ажратиш ақидаси одамлар турмуш тарзида ахлоқий бузуқликнинг пайдо бўлишидаги асосий сабабчи бўлди. Одамлар турмушида пайдо бўлган ахлоқий бузуқлик гомосексуал муносабатлар билан ошкора шуғулланишгача етиб борди, шунингдек, заволга юз тутган ҳазоратларнинг энг кўзга кўринган хусусиятига айланди. Бу эса, давлат томонидан одамлар ҳаётини тартибга солинишида динни четлатилишининг табиий натижаси ва капиталистик ҳазоратнинг меваси бўлди. Дин ҳаётдан четлатилган бир манзарада шахс эркинлиги одамларни тубсиз жар ёқасига олиб келди.

Тарих такрорланади. Қаерда ахлоқий таназзул бўлса, одамлар хоҳлайдими ёки хоҳламайдими бундан қатъий назар, охир-оқибат ҳалокат юз беради. Гомосексуалларнинг борлигини ва уларнинг фаолиятини олқишлаган мамлакатлар ҳалокат ёқасида турибди. Чунки улар Лут қавмига азоб тушган пайтдаги ўзларининг илк ҳаёт тарзларини такрорлашмоқда. Улар ўз бузуқликларини зулмат қоронғисида қилиш билан қаноатланмай, Аллоҳга очиқчасига осийлик қилишмоқда. Аллоҳнинг уларга Ўз азобини тушириб, дунё бошқаруви ва сиёсатини улардан бошқаларга ўтказиб беришига оз қолди.

Дунё уни қабул қилишга мажбур қилинаётган гомосексуализмга таслим бўлганлар иймонлари заиф ва ўзлари заиф бўлганлари учун унга қарши тура олмадилар. Улар бузуқлик, беҳаёлик ва гомосексуализмни рад эта олмадилар. Аммо ҳақни айтувчи, ҳақда собит туриб ботилга қарши чиқувчи, Аллоҳга ва Муҳаммад нинг энг сўнгги пайғамбар эканлигига иймон келтирган садоқатли мўминларга келсак, улар ўзларини ва бошқа инсонларни дунё шармандалигидан ва охират азобидан қутқарадилар.

Бу – лўттибозлик балчиғига ботишни истамаётган олам учун йўлланган номадир, токи, дунё соғлом фитратнинг бузилишига қарши қатъий тура олсин… Бу – Ислом низомига мувофиқ бошқарадиган сиёсий вужудни яратиш учун жиддий ҳаракат қилиш муҳимлиги тўғрисида мусулмонларга йўлланган номадир. Зеро, Ислом низоми гомосексуализмни мусулмонлардан йироқлаштиради… Бу – қувват эгаларига, аҳли донишларга, фаолларга ҳамда Аллоҳга ва Росулуллоҳ нинг энг сўнгги пайғамбар эканлигига иймон келтирган мўминларга йўлланган номадир… Нома мазмуни шуки, орангизда гомосексуалларнинг бор бўлишига сукут сақлашингиз сизлар томондан содир бўлиши мумкин бўлмаган хавфли ишдир. Қуртубий Аъроф сураси тафсирида Лут қавми ҳақида шундай дейди: «Иккинчисига келсак, уларнинг баъзилари (бузуқликни) қилувчи, баъзилари эса, (бузуқликка) рози эди. Шунинг учун бузуқликка сукут сақлаш оммавий бўлгани боис ҳаммаси жазоланди. Бу Аллоҳнинг ҳикмати ва бандалари учун қўйган суннатидир. (Бузуқликни) қилувчиларни жазолаш масаласи давомий сақланиб қолади». Бу сизлар ҳамда маъсият ва гомосексуализмдан нафратланганлар учун хушхабардир. Шунинг учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳнинг динига ёрдам беринг. Сизлар учун Аллоҳнинг нусрати яқиндир. Чунки сизларнинг кучли таянчингиз бор. Гомосексуаллар учун эса, шайтоннинг макридан бошқа таянч йўқ.

﴿إِنَّ كَيۡدَ ٱلشَّيۡطَٰنِ كَانَ ضَعِيفًا﴾

«Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир» [Нисо 76]

Чунки сизларнинг қаршингиздагилар шайтони лаин уларга ғолиб келган бир гуруҳ хунаса ва гомосексуаллардир. Сизлар эса, соғлом фитратли, содиқ иймонли ва ҳаққа эргашувчи кишиларсиз.

Муҳандис Шафиқ Хамис – Яман вилояти

Total Views: 402 ,

Добавить комментарий

Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун коалиция тузилди

Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун коалиция тузилди АҚШ шафелигида ташкил...

Закрыть