Fitch агентлигининг Иордания кредит рейтингини оширганлиги адаштириш бўлиб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Fitch агентлигининг Иордания кредит рейтингини оширганлиги адаштириш бўлиб, бундан мақсад мамлакатни судхўрлик қарзлари билан банкрот қилишдир

Сешанба куни Fitch агентлиги Иорданиянинг кредит рейтингини салбийдан ижобийга кўтарди ҳамда буни «Иорданиянинг фискал консолидация ва иқтисодиётни тиклашда эришган муваффақияти», дея баҳолади.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида бундай дейди:

«Бу кредит рейтинги агентлиги Американинг қуроли эканида ҳеч бир шубҳа йўқ. Иордания иқтисоди ёмон вазиятдан янада ёмонлашмоқда. Аҳолининг тўртдан бири қашшоқликдан азият чекмоқда, ишсизлик даражаси 50 фоизга етди, қарздорлик бу йил 50 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Буюджет шуни кўрсатмоқдаки, ҳукумат судхўрликни, тўланиши шарт қарзларни ва бюджет тақчиллигини ёпиш учун яна 7 миллиард доллар қарз олишни мақсад қилган».

Матбуот баёноти қуйидагиларга эътибор қаратди:

«Бундай залолатнинг фақат қуйидаги ҳақиқат билан изоҳлаш мумкин: Иордания ҳукуматига навбатдаги 7 миллиардлик процентли кредит олиш имкониятини яратишдан мақсад мамлакатни қарз ботқоғига бутунлай ғарқ қилиб, охир оқибат банкротлик эълон қилишга мажбурлаш ҳамда аҳолисини мустамлакачи кофир Ғарб қўлидаги гаровга айлантиришдир. Бу режим ҳокимият тепасида қолиши ёки кетишидан қатъий назар, қарзларни ким зиммасига олишидан, мутлақо ташвишланмаяпти.

Умматнинг битмас-туганмас бойликлари мусулмонларнинг умумий мулкидир, ҳукмрон режимларнинг эмас. Ҳукмдорлар ўзлари учун ҳалол қилиб олиб, мустамлакачи кофирга қўш-қўллаб топширишаётган ушбу мулкдан фойдаланиш учун эса, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этмоқ лозим. Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилажак Халифалик давлати мустамлакачиларнинг судхўрлик қарзларини олиш ва унинг процентларини тўлаш йўлига ҳаргиз қадам ташламайди. Ишсизлик ва қашшоқликка барҳам бериб, очкўз мустамлакачи давлатларнинг мусулмон юртларига сармоя ётқизишларига асло йўл қўймайди. Аксинча, мусулмонлар халифаси шариат аҳкомларига мувофиқ ҳар бир дирҳамни ўрни-ўрнига сарфлайди. Иқтисодий муаммо, хусусан, бизнинг Аллоҳ Таоло инъом этган буюк бойликларга эга юртларимизда фақат ишлаб чиқариш билан эмас, балки бойликларни тақсимлаш билан ҳал этилишини билади.

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

Total Views: 36 ,

Добавить комментарий

Дания ҳукумати исломий оила қадриятларига қарши курашида ютқазди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Дания ҳукумати исломий оила қадриятларига қарши...

Закрыть