Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқолли фермерларни таҳқирлади

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқолли фермерларни таҳқирлади

Озодликка 14 ноябрь куни мурожаат қилган, хавфсизлигини ўйлаб исмини очиқланмаслигини истаган фарғоналик тадбиркорнинг айтишича, Фарғонадаги “Тадбиркорлар маркази”да 12 ноябрда ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев тадбиркор ва фермерларнинг лойиҳаларига имтиёзли кредит бериш масаласини муҳокама қилган:

“Тадбиркорлар соат 10:00 га чақирилди, лекин йиғилиш соат 12 дан ўтиб бошланди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович олиб борди. Йиғилишда Қўқон ва Марғилон шаҳридаги тадбиркорларга президент дастури асосида имтиёзли кредит беришди. Йиғилишда лойиҳа эгалари, банк ва ИИБ мулозимлари ҳам иштирок этди”.

Тадбиркор иддаосига кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқолли фермерларни таҳқирлаган.

“Бу валломат ҳоким бир тадбиркорни соқоли учун ҳайдади ва “cани лойиҳанг ўчирилди” деди. Йиғилиш давомида яна бир йигитни соқоли узунроқ экан уни ҳам ҳайдади. Буни қандай тушуниш мумкин? Ғаниев бир кун олдин тадбиркорларга мурожаат қилиб, ҳар қандай тўсиқни оламиз, деб энди оддий бир соқоли ўсиб қолган тадбиркорни лойиҳасини ўчириб, ўзини ҳижолат қилиб, масхара қилиб, ИИБ ходимига буйруқ бериб, қўрқитиб, ҳайдади”.

Қарийб бир минутлик аудио давомида Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгаси йиғилиш иштирокчиларидан бирини соқоли учун ҳайдаб чиқаради:

Ҳоким: “Шерзод” фермер хўжалиги…. Ипотекабанк.(кимдир ўрнидан тургани овози эшитилади) Соқолни қаранглар! Танийсизми, бу кишини? Фермер хўжалигининг бошлиғимисиз?

Овоз: Иш юритувчисиман. Хўжайин Тошкентда эди.

Ҳоким: Илтимос қилса кеб турдингизми ўрнига?

Овоз: Йў, йў, йўқ.

Ҳоким: Ўчир бу лойиҳани! (кейин иш юритувчига юзланиб) тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор.

Фарғона вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов, аудиодаги овоз эгаси Шуҳрат Ғаниев эканлигини тасдиқлар экан, бу йиғилишда ҳоким инсон шаънини таҳқирламагани, балки соч-соқоли ўсиб кетган одамга танбеҳ берганини айтди.

Total Views: 208 ,

Добавить комментарий

Туркия Марказий Осиёлик ИШИД аъзоларини депортация қилади

Туркия Марказий Осиёлик ИШИД аъзоларини депортация қилади Туркия ИШИД ташкилотининг...

Закрыть